Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажримига кўра, Х.Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “б” банди билан 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақидаги жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Дунё халқларининг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш барчанинг эътиборида қолмоқда.
Жиноятчиликнинг бу мудҳиш турига қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир қатор тавсиявий ва мажбурий характерга эга бўлган ҳужжатлари қабул қилинган.
Ҳозирги кунда давлатимизда барча соҳаларда жуда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Президентимизнинг ташаббуси билан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
-Ҳеч ким расмий эълон қилинмаган қонун асосида ҳукм қилиниши, жазога тортилиши, мол-мулкидан ёки бирон-бир ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
-Ҳеч ким айни бир жиноят учун такроран ҳукм қилиниши мумкин эмас.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025