Бугун, 3 апрель куни Олтинсой туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни халқ депутатлари туман кенгаши раисининг ўринбосари А.Маматмуродов очди ва бошқариб борди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Олтинсой туманидаги тоғли Вахшивор маҳалласида жойлашган сўлим маскан-болалар оромгоҳида Олтинсойлик ёшлар билан “Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида мавзусида давра суҳбати ўтказди. Бундан Олтинсой тумани ҳокими Алишер Джумаев ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Чориевлар қатнашдилар.
Давра суҳбатида вилоят раҳбари Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдан кўзланган мақсад, аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларнинг Конституциявий комиссияда кўриб чиқилиши, қабул қилиниши бўйича олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган жараёнлар ҳақида тушунчалар берди.
Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши депутати С.Боевнинг 2022-йил 5 январдаги №01-06/1-son Олтинсой тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи З.Хужаевга “Вахшивор” маҳалласи “Суфи Оллоёр” кўчаси ёмон аҳволга келиб қолганлиги сабабли, кўчанинг 1 км асфальт қилиш зарурияти мавжудлигини кўрсатиб ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ чиқарилди. Сўровномага асосан қилинаётган ва тамомланган ишлар...
Олтинсой туман 12-Маданият округи депутати Дилмурод Соатов, Маданият МФЙ раиси Акмал Саломов ҳамда маҳалла фаоли Чори Тоғайназаровлар ташаббуси ва аҳолининг овоз бериши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2021 йилдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 қарорига асосан бюджет ҳаражатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан “openbudjet” портали орқали юқори овоз тўплаган “Маданият” МФЙда 1.02 км маҳалла кўчасига асфальт ётқизилди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2023