Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Фармонининг мазмун моҳиятини халқга етказиш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сонли Фармонининг мазмун моҳиятини халқга етказиш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С.Жуммаев бошчилигида “Маҳаллалар уюшмаси” туман бўлимига маҳалла раислари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимизда давлат ҳокимиятини халққа янада яқинлаштириш, халқ ҳокимиятчилиги асосларини кучайтириш мақсадида янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари бир-биридан ажратилганлиги, аҳолининг жойлардаги долзарб муаммоларини ҳал этиш учун чинакам “халқ овози” бўлмиш маҳаллий Кенгашларга кенг ваколатлар берилганлиги, маҳаллий Кенгашларга ҳоким эмас, балки депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши белгилаб қўйилганлиги тадбир иштирокчиларига тушунтириб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?