Эндиликда ҳукмга апелляция шикояти (протести) 10 сутка ичида берилиши мумкин (илгари - 20 сутка).
Шунингдек, ЖПК ишларни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқишни белгиловчи боб билан тўлдирилмоқда.
Ҳозирги кунда давлатимизда барча соҳаларда жуда кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Президентимизнинг ташаббуси билан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши мамлакатимизда туб демократик ислоҳотлар даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар барча соҳаларни қамраб олди. Энг асосийси, мамлакатимизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини, шаънини, қадр-қимматини, манфаатларини, давлат органларининг жамият олдида ҳисобдорлигини таъминлаш ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди.
Маълумки, 2024 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишини юритишга масъул бўлган мансабдор шахслар рўйхатида янги “тергов судьяси” лавозими жорий этилиши белгиланди.
ХХI асрнинг жиддий муаммолари қаторига кирган одам савдоси жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган иллатлардан биридир. Меҳнат миграцияси ҳамда ахборот алмашинувининг кучайиши натижасида одам савдоси билан шуғулланадиган жиноятчи гуруҳларнинг ўз қабиҳ ниятларини амалга ошириш борасидаги имкониятлари кенгаймоқда. Одам савдоси ниҳоятда ривожланиб бораётган жиноий индустрияга айланиб қолмоқда. Бу эса, дунё ҳамжамияти ҳуқуқ-тартиботи, тинчлиги ва хавфсизлиги учун жиддий хавф солмоқда.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025