Бугун Олтинсой туманидаги "Чинор" маҳалласида туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси А.Джумаев иштирокида ҳудудларда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати Олтинсой тумани Қорлиқ маҳалласида жойлашган 64-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Закиров Шавкат Хуррамович, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси профилактика инспектори, ёшлар етакчиси мактаб директори ва маҳалла фуқаролари билан учрашишди.
Йиғилишда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2020 йил 6 ноябрь, ПФ-6108-сон фармонининг ижроси юзасидан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлашнинг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.
Мазкур фармоннинг ижроси юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади ҳамда лавозимга тўлиқ ва синов муддатига тайинланди. умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан 4-29-50-56-57-60-64-65-сонли умумтаълим мактаби директорларининг ҳисоботлари эшитилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
© Олтинсой тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025