Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ
ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ

Олтинсой тумани Мустақиллик 10 йиллиги маҳалласи ҳудудида ташкил этилган. Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Қ.Турдиев, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, мактаб директори маҳалла фуқаролари билан учрашишди.

МЕНИНГ_КОНСТИТУЦИЯМ_ТИНЧ_TЎКИН_ҲАЁТИМ_КАФОЛАТИ

“Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган навбатдаги давра суҳбати Олтинсой тумани Қорлиқ маҳалласида жойлашган 64-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Закиров Шавкат Хуррамович, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси профилактика инспектори, ёшлар етакчиси мактаб директори ва маҳалла фуқаролари билан учрашишди.

492600
0

Депутатлар фаолияти.
Депутатлар фаолияти.

Жорий йилнинг 22 июн куни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари А.Орипов, А.Хуррамов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Хужанов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Хамраев, туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Хидирова, туман СЭОва ЖСБ вакили П.Содиқов, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Т.Ашировлар биргаликда “OLTINSOY ZIF TEXTILI” MCHJ иш бошқарувчиси Ҳ.Маматқулова маъсуляти чекланган жамиятнинг иш фаолияти билан таништирди урганиш жараёнида 150 дан ортиқ туман аҳолиси иш билан таъминланган шундан 70 % аёллар дафтари, темир дафтари ҳамда ёшлар дафтарида турганлар ташкил этади.

Жорий йилнинг 22 июн куни Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 22 июн куни Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони 2020 йил 6 ноябрь, ПФ-6108-сон фармонининг ижроси юзасидан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлашнинг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.
Мазкур фармоннинг ижроси юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олинади ҳамда лавозимга тўлиқ ва синов муддатига тайинланди. умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан 4-29-50-56-57-60-64-65-сонли умумтаълим мактаби директорларининг ҳисоботлари эшитилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

ПАРЛАМЕНТ ЎЙИНЛАРИ
ПАРЛАМЕНТ ЎЙИНЛАРИ

Жорий йилнинг 24 май куни Денов туманида бўлиб ўтган Парламент ўйинларига туманлар аро Халқ депутатлари ва котибият ходимлари ўртасида ташкил этиган спортнинг Мини-футбол, Волейбол, Бадминтон ва Стол теннис турлари бўйича мусобақа ўтказилди бунда Олтинсой туман депутатлари ва котибият ходимлари терма жамоаси фаол қатнашиб Стол тенниси бўйича Халк депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Шерқобилова II ўринни эгаллади ва спортнинг бошқа турлари бўйича Халк депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва котибият ходимлари фаҳирли ўринларни олдилар ва мусобақа ғолиб савринларини Ўзбекистон Республикаси Қахрамони А.Нарзуллаев топширдилар П

Барчаси: 54 та
Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?