Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида НИЗОМ

 

Туман ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисида

НИЗОМ

 

  1. Умумий қоидалар

 

Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли, 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳининг (кейинги ўринларда Ташкилий-назорат гуруҳи деб юритилади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, масъулияти ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятини туман ҳокими раҳбарлигида амалга оширади.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда туман ҳокимининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

 

 

 

  1. Ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ва функциялари

 

Қуйидагилар ташкилий-назорат гуруҳининг вазифалари ҳисобланади:

туман ҳокимининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган ваколатлари амалга оширилишини давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда таъминлайди;

ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари бажарилиши ҳолатини ўрганиш чора-тадбирларини амалга оширади;

белгиланган тартибда туман ҳокимлиги мажмуалари билан биргаликда туман ҳокимлиги иш режаси лойиҳасини шакллантиради, унинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;

бошқарув аппарати раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни туман ҳокимининг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади;

тасдиқланган лавозимлар номенклатурасига мувофиқ кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, мутахассисларни тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш  чора-тадбирлари комплексини амалга оширади, кўриб чиқилаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганишни ва улар бўйича ишончли материаллар тайёрланишини таъминлайди;

келгусида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлик лавозимларига кўтариш учун бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш ишларини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари фаолиятининг тизимли мониторингини олиб боради;

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

заҳирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

туман ҳокимининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарлари билан биргаликда туман ҳокимлиги аппарати кадрларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

давлат мукофотларига тавсия этишга оид ҳужжатларни юритади;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича туман ҳокимининг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, туман ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва туман миқёсида ўтказиладиган асосий тадбирларни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг комиссиялари ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда ҳудудий давлат органларига кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати, вилоят ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юклатилган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан ҳокимлик аппаратининг тегишли бўлинмалари билан биргаликда тизимли назоратни ташкил этади, уларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ва назорат режаларини ишлаб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, ҳудудларнинг фаоллари йиғилишлари, ҳоким иштирокида ўтказиладиган йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган тегишли қарорлар амалга оширилишини назорат қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимликнинг тегишли комиссиялари ва бошқа ишчи органлари ишларини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

туман ҳокимининг минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб масалалари бўйича ҳисоботи халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан эшитилишини ташкиллаштиришда соҳага тааллуқли материалларни тайёрлайди;

туман ҳокимлигининг иш режасига ташкилий-назорат гуруҳи йўналиши бўйича масалаларга доир таклифларни киритади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади.

Ташкилий-назорат гуруҳи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

 

III. Ташкилий-назорат гуруҳининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

 

Ташкилий-назорат гуруҳи ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан ва бошқа ташкилотлардан  белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

зарурат бўлганда, ҳокимликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари  лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан ва бошқа ташкилотлардан улар томонидан киритилган халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимининг ҳужжатлари ва қарорлари лойиҳаларини пухта қайта ишлашни белгиланган тартибда талаб қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда бошқарув аппаратига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг, халқ депутатлари туман Кенгаши ҳужжатлари, туман ҳокимининг ҳужжатлари ва топшириқлари, унинг ўринбосарлари топшириқлари бажарилиши юзасидан ишларини белгиланган тартибда ўрганиш.

Ташкилий-назорат гуруҳи:

ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ҳамда вилоят ҳокимлиги топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

Гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган тегишли ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят ва туман ҳокими топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

  1. Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси

 

Ташкилий-назорат гуруҳи тузилмаси гуруҳ раҳбари, 1 нафар етакчи мутахассисдан иборат бўлади.

Ташкилий-назорат гуруҳининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3407-сонли қарори билан белгиланади.

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда ҳокимнинг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Гуруҳ етакчи мутахассиси ҳоким фармойиши билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бевосита гуруҳ раҳбарининг  раҳбарлигида иш олиб боради.

Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари туман ҳокими томонидан тасдиқланадиган Бошқарув аппарати ва ходимларининг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ ташкил этилади.

Ташкилий-назорат гуруҳи ўз фаолиятида туман ҳокимига бўйсунади.

 

  1. Ташкилий-назорат гуруҳи фаолиятини ташкил этиш

 

Ташкилий-назорат гуруҳининг ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, вилоят ва туман ҳокими топшириқларига мувофиқ, ҳокимлик ва гуруҳнинг иш режалари асосида ташкил этилади.

 

г) ташкилий-назорат гуруҳи:

ўзига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;

гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан туман ҳокимлигига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишининг ташкил этилиши, уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек асосланган хулосалар тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари туман Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган тегишли ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш сифати, шунингдек киритилган лойиҳалар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилишининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги
ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар ва раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарорининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, шунингдек вилоят ва туман ҳокими топшириқларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши ҳолатининг  ўз вақтида ўрганилиши учун жавоб беради.

 

д) ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Р Мамаражабов):

ташкилий-назорат гуруҳига бевосита раҳбарлик қилади, ўз мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади ҳамда ташкилий-назорат гуруҳига мазкур Низомда белгиланган ва юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;

гуруҳ ваколатига кирадиган масалалар бўйича киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар рўйхатига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жазо чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва киритади;

мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек бўлинманинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлашга киритади, мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;

туман ҳокими ёки унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва комиссиялар мажлисларида, шунингдек гуруҳнинг иш юритиш соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган бошқа йиғилишларда қатнашади;

иш юритишни белгиланган тартибда олиб боришни таъминлайди, чиқувчи  хат-хабарларни имзолайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг “ijro.gov.uz” идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимига киритиб борилишини ташкил қилади.

 

е) ташкилий-назорат гуруҳининг етакчи мутахассиси:

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда  функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳоким ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича – Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари бажарилишини таҳлил қилади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгиланишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари, ҳокимлик аппаратининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлар) ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

туман ҳокими томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан, ҳар ҳафталик аппарат йиғилишларида ва ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳар хил комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

тегишли бўлинмалар тўғрисидаги низомга ва функционал вазифаларга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

 

бошқарув кадрларини ҳисобга олиш, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини шакллантириш ва юритиш ишларини ташкил қилади;

захирага киритилган бошқарув кадрларининг касбий билимларини доимий такомиллаштириш, малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнини ташкил қилади;

шунингдек, янги кадрларни топиш мақсадида Республикадаги Олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бошқарув кадрлари ва уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиришни ва доимий янгилаб боришни таъминлайди;

ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ҳокимнинг қарорлари ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, ҳоким раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўради;

туман ҳокимлиги тасарруфидаги лавозимларга тавсия этилган номзодларнинг суҳбатдан ўтишини ташкил этади.

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари, доимий комиссиялар йиғилишларини тайёрлаш ва уларни ўтказишни ташкил этиш бўйича комиссияларга кўмаклашади, уларнинг фаолияти бўйича белгиланган шаклдаги ҳисоботлар юритилишини таъминлайди;

сессиялар қарорлари ижросини назорат қилишни, депутатларнинг ойлик ҳисобот беришларини, доимий комиссиялар иш режаларида белгиланган тадбирларнинг ўтказилишини ташкил этади;

маҳаллий вакиллик органлари, доимий комиссиялар, сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширади;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари ишини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларини, Ўзбекистон Республикаси референдумларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тегишли сайлов комиссияларига ёрдам кўрсатади;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг комиссияларининг ва бошқа ишчи органларнинг фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлайди, депутатларга уларнинг ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашади;

давлат мукофотлари билан тақдирлаш юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади;

Давлат мукофотлари ва геральдика йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ва узлуксиз равишда ташкил этиш мақсадида туман комиссияси фаолиятини самарали ташкил қилиш ва мувофиқлаштиради;

давлат мукофотларига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини Низом талабларига мувофиқ ўз вақтида, сифатли тайёрланиши ва кейинги босқичда кўриб чиқиш учун тақдим этилишини таъминлайди;

давлат мукофотлари ва геральдика йўналишларида олиб борилаётган ишларни ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

амалга оширилган ишларни тизимли таҳлил қилиш, йўл қўйилган камчиликлар, бажарилмаган тадбирларнинг сабабларини аниқлаш ҳамда тегишли таклифларни тайёрлайди;

давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар мониторингини юритиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни тизимли равишда янгилаб боради;

расмий рамзлар ва фарқловчи белгиларни яратиш бўйича таклифларни ҳамда улардан фойдаланиш ишларини геральдик жиҳатдан таъминлайди;

ҳудудий мукофотлар, шунингдек, уларга тенглаштирилган бошқа мукофотларнинг геральдик тавсифларини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

тегишли ҳудуд бўйича давлат мукофотлари ва геральдикага оид маълумотларни шакллантириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссияга тақдим этиб боради;

гуруҳ иш жараёнларига таалуқли бўлган ҳужжатларнинг сақланишини ташкил этади;

гуруҳга тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ўрганилишини ташкил этади.

вилоят ҳокимлиги аппарати йиғилишларида бериладиган топшириқлар ижросини назорат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорларининг бажарилиши юзасидан 1-ва 2-жадваллар бўйича ҳисоботларни ҳар ойда вилоят ҳокимлигига тақдим қилинишини ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг “ijro.gov.uz” идоралараро ягона ижро интизоми электрон тизимига киритиб борилишини ташкил қилади.

функционал вазифаларга мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилиши, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши ҳамда функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида гуруҳ раҳбарига, шунингдек белгиланган тартибда ҳокимнинг ўринбосарига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича таҳлилий ишларни олиб боради, ушбу маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича Президент Администрацияси ташкилий-назорат хизматига етказилишини таъминлайди;

ўзини ўзи бошқариш органларида сайловларни тайёрлаш ва ўтказиш ишларини ташкил этади, семинарлар ва ўқувлар ўтказилишига кўмаклашади, ушбу органлар бўйича тегишли маълумотларни таҳлил қилиб боради;

туман ҳокимлиги мажмуалари билан биргаликда Сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишларни доимий равишда таҳлил қилиб боради, туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини умумлаштиради ва мониторингини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Вилоятдан сайланган сенаторлар ва депутатларга зиммаларига юклатилган вазифалари бажарилишига кўмаклашади. Халқ депутатлари  туман Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссиялари фаолияти бўйича маълумотларни умумлаштиради ва Олий Мажлис Сенатига юборилишини таъминлайди.

туман ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган асосий ва оммавий тадбирлар бўйича таклифларни тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тақдим этилишини ташкил этади. Ушбу тадбирларни тайёрлаш, ташкил этиш ва ўтказиш ишларини мувофиқлаштиради;

туман ҳокимлиги, ҳоким ўринбосарлари, бўлинмаларнинг иш режаси ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, унинг ижроси мониторингини юритади.

туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш юзасидан ҳужжатларни тайёрлайди ҳамда уларнинг ҳисобини юритади.

Гуруҳга тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ўрганилишини ташкил этади.

Гуруҳ раҳбарининг тегишли топшириқларини амалга оширади.

Гуруҳ раҳбари бўлмаган пайтда унинг вазифасини бажаради.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?