Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Олтинсой туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида

Олтинсой туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат
таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон, “Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сон, “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сон, “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сон, “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон, вилоят ҳокимининг 2020 йил 18 августдаги “Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-409-сон қарорларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

  1. Қуйидагилар:

Олтинсой тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисида Низом 1-иловага;

Олтинсой тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимоти 2-иловага;

Олтинсой тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари тўғрисида Низомлар ва вазифалар тақсимоти 3-14-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Туман ҳокимлиги аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари ўз фаолиятларини мазкур низомлар асосида амалга оширсин.
  2. Туман ҳокимининг “Олтинсой тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ва аппарат таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ҳамда туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари ўртасидаги вазифалар тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 18 февралдаги Қ-1823-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими                                                      А.Джумаев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
1%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 710 овоз берилди.