Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Қурилиш соҳасида норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлашмоқда.
Тадбирлар / 2024-04-29

Бугунги кунда Республикамизда қурилиш соҳаси миллий иқтисодиётнинг муҳим устувор тармоғи сифатида белгиланган бўлиб, сўнгги йилларда амалга оширилган жадал ислоҳотлар сабабли юқори ўсиш суръатларини намоён этмоқда.

Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган давлат дастурларида мамлакат иқтисодиётини янада жадал ривожлантиришда иқтисодиётнинг локомотиви сифатида қурилиш соҳасига, хусусан янги бино ва иншоотлар, янги ишлаб чиқариш объектлари ҳамда хусусий тадбиркорлик, темир ва автомобил йўллари, турар жой бинолари қурилишига алоҳида урғу бериб келинмоқда. 

Хусусан, мамлакатимизда қурилиш тармоғини янада такомиллаштириш, қурилиш органлари ва муассасаларини изчил ривожлантириш механизмларини шакллантириш, давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини таъминлаш ва соҳага рақамли технологияларни жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ривожланган давлатларда бўлгани каби республикамизда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштирган ҳолда тизимлаштириш, соҳада инновацион ечимлар, илмий-техник ишланмалар ва рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда қурилишда нархни шакллантиришнинг самарали тартибини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганлиги, бу соҳани ривожлантиришда муҳим омил бўлди. 

Мазкур қарор билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти  этиб қайта номланди. Мазкур институтга қарор талабларидан келиб чиқиб, қўйидаги ваколатлар берилди. Жумладан, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;

илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

қурилиш ресурслари миллий классификаторини (кейинги ўринларда — миллий классификатор) жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини юритиш; 

объектларнинг умумий маълумотлар муҳити (CДЕ / Cоммон Дата Энвиронмент), қурилишда корхоналар ресурсларини режалаштириш (ЕРП / Энтерприсе Ресоурcе Планнинг) ва ахборот моделлаштириш (БИМ / Буилдинг Информатион Моделинг) технологияларини (кейинги ўринларда — ахборот-дастурий тизимлар) жорий этиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланганди.

Мамлакатимизда миллий қурилиш соҳасини ривожлантириш асоси давлатлар томонидан қабул қилиниб, ривожлантириб бориладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга боғлиқдир. Бунда қатор ривожланган ва ривожланаётган давлатлар томонидан тан олинган ҳуқуқ нормалари ва стандартларини ўрганиб бориш соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этишга олиб келади.

 

Олтинсой тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи И.Ибрагимов 

Олтинсой тумани Қурилиш бўлими бошлиғи Р.Эшмуратов 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?