Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
СПОРТ ВА ЁШЛИК БАЙРАМИ
Тадбирлар / 2023-06-03

 

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорлиларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида, футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги эълон қилинган.

 

 

Хабар берилганидек, мусобақанинг Олтинсой  тумани ёшлари ўртасидаги тақдирлаш маросими туманнинг “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида ўтказилди.

 

Олам-олам қувонч, ёниб турган кўзлардаги Ватан муҳаббати бугунги куннинг асосий воқеаси бўлди. Она юртимизга ана шундай байрамлар ярашади, ана шундай ёшларимиз юртимиз довруғини оламга ёяди.

 

Бундай ҳиссиётни тадбирда қатнашган ва қатнаша олмаган ҳар бир ёш қалбида ҳис этади.

Ўзбек санъатининг кўзга кўринган, забардаст дарғалари иштирокида ўтган ушбу тадбир куй-қўшиқ ҳамда рақсларга уланиб кетди.

Айниқса, узоқ вақт меҳнат қилиб, самарасини кўрган ёш футболчиларимизнинг қувончи чексиз!

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?