Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Болажонларга эътибор қаратилди
Тадбирлар / 2023-05-19

Келажагимиз давомчилари бўлган болажонлар доимо давлатимиз ҳимоясида. Барча соҳаларда уларга кенг имкониятлар эшиги очилган. Бугун туман адлия бўлимига қарашли ФХДЁ бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида турли сабабларга кўра туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ололмаган болажонларга ҳужжат топшириш маросими бўлиб ўтди. Туман прокурорининг катта ердамчиси Н.Исаков ва туман ФХДЁ бўлими мудираси Д.Турабовалар болажонларга гувоҳномаларни тантанали равишда топширдилар. Гувоҳнома олган болажонлар давлатимизнинг бундай ғамхўрлигидан жуда мамнун бўлишди. Зеро, жажжилар қалбига меҳр улашиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?