Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Гимнастика маликалари Олтинсой туманида
Тадбирлар / 2023-05-15

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23-декабрдаги "Гимнастика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-449 қарори ижросини таъминлаш мақсадида ёшлар ўртасида спортнинг бадиий гимнастика турини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли спортчиларни аниқлаш ва вилоят терма жамоасини шакллантириш мақсадида бугун Олтинсой туманидаги спорт мактабида вилоят очиқ беллашувлари бўлиб ўтди.

Мусобақани туман ҳокими Б.Махматраемов кириш сўзи билан очиб, барча 14 тумандан ва Термиз шаҳридан ташриф буюрган гимнастикачи қизларга беллашувларда омад тилади. Ватанимиз мадҳияси янграгач, мусобақалар бошланиб кетди. Ушбу спорт байрами 15-май " Халқаро оила куни"га бағишланиб, 2010-2016 йилларда туғилган қизлар ўртасида ўтказилди. Беллашувлар қизгин тус олди. Хакамлар хайъати спортчи қизларнинг ҳар-бир чиқишларини одилона баҳолаб, боришди. Мусобақа якунида ғолиблар номи ва жамоалар аниқланди. Тенг курашлар остида ўтган беллашувларда, якка тартибдаги чиқишларда, фахрли 1-ўринни Термиз шаҳридан келган ёш спортчи қизлар эгаллашди. 2-ўринни Термиз тумани қизлари ва 3-ўринни олтинсойлик ёш гимнастикачилар қўлга киритишди. Жамоавий баҳсларда фахрли 1-ўринни Термиз шахри вакиллари, 2-ўринни олтинсойликлар 3-ўринни эса Қумқўрғон тумани қизлари банд қилдилар. Ғолибларга мусобақа медаллари ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди. Ғолиблар Республика миқёсидаги мусобақада қатнашиш хуқуқини қўлга киритишди

Биз Олтинсойлик ёш гимнастикачи қизларни ва уларнинг мураббийларини бу улкан муваффақиятлари билан самимий муборакбод этиб қоламиз. Зеро,мамлакатимиз довруғини спортчиларимиз дунёга таратади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?