Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ВА “КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ
Тадбирлар / 2023-04-27

Олтинсой туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида эрта тонгдан мусиқа садолари янграб¸ барчани байрамона тадбирга чорлади. Бу ерда тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ва 1-сонли касб-ҳунар мактаби жамоасининг “Касблар фестивали” бўлиб ўтди. Унда 1-сонли касб-ҳунар мактаби жамоаси, умумтаълим мактабларининг  9-синф ўқувчилари, устозлар, ота-оналар вакиллари қатнашдилар.

—Ҳар иккала тадбирнинг бирга ўтказилаётгани мактабимиз билан танишгани келган 9-синф битирувчиларида иш фаолиятимиз, мактабимиз ҳаёти ҳақида тўлақонли тасаввур уйғотади, — деди биз билан суҳбатда тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби директори Абдурасул Тошмуродов. – Тадбирга келган Термиз муҳандислик ва технологиялари институти вакили Бахтиёр Ўтаганов эса битирувчи талабаларимизга олий ўқув юртида ўқишга тавсиялар, имтиёзлар ҳақида  хабар берди.

 “Очиқ эшиклар куни” тадбирида умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларига ўзлари қизиққан касблар бўйича кенг  маълумотлар берилди.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, тумандаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида 38 нафар педагоглар 421 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб, касб ўргатиб келишмоқда.

Ўқувчилар таълим олиш билан бирга асаларичилик, рақамли ахборотни қайта ишлаш, автомобиллар кузовини таъмирлаш, автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, қандолатчилик, тикувчилик каби 8та йўналишда касб ўрганаяпти.

Бўлиб ўтган “Касблар фестивали”да таълим масканидаги ўқувчиларнинг таълим кўникмаларини синовдан ўтказиш мақсадида миллий таом бўлган палов пишириш бўйича қизиқарли танлов ўтказилди.

Танловда турли гуруҳларнинг ўқувчиларидан тузилган 10 та жамоа аъзолари пазандалик санъати борасида ўзаро беллашдилар.

Ҳар бир гуруҳ аъзоларидан тузилган жамоаларга бир хил миқдордаги ош пишириш учун зарур бўлган масаллиқлар берилди.

Мусобақага устозлардан А.Жумаев, М. Султонова ҳамда И.Баҳромовлар ҳакамлик қилишди.

Мусобақа якунига етгач, ҳакамлар хулосасига кўра, ош тайёрлаш маҳорати бўйича 1-ўрин—пайвандловчи йўналишидаги 2-курс 7-2021 гуруҳига, 2-ўрин тикувчи йўналишидаги 2-курс 6-2024 гуруҳига, 3-ўрин тикувчи йўналишидаги 1-курс 6-2022  гуруҳига, 4-ўрин автомобиль кузовини таъмирлаш йўналишидаги 1-курс 5-2022 гуруҳига  берилди.

Танлов ғолиблари тадбир ташкилотчиси бўлган 1-касб-ҳунар мактаби маъмурияти томонидан муносиб тақдирланди.

Ҳар иккала тадбир бир-бирини тўлдирди, мазмунан бойитди.

Батафсил https://t.me/matbuotuzbek да

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?