Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВАКИЛЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ 
Тадбирлар / 2023-04-27

 Маълумки, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан шу йил 11 апрель куни Тошкентда ўтказилган йиғилишда  ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим жорий қилинаётгани, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилгани, эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланган  эди.

Бугун, 27 апрель куни Олтинсой туманидаги 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида Сурхондарё вилоят  Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи, полковник Шарофиддин Саидов  Миллий гвардияга бириктирилган олтинсойлик ёшлар билан учрашди.

Дастлаб мурожаат қилган “Чеп” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Самандар Эгамбердиев ишсиз эканлигини маълум қилди. Бошқарма бошлиғи Самандар билан суҳбатлашиб, уни тумандаги “Регистон Мега” МЧЖга қарашли иссиқхонага  ишлага юбориладиган бўлди. Самандар ўз мурожаатига дарҳол  ечим топилганидан хурсанд бўлиб қайтди.

 

“Мўминқул”лик Муҳаммади Боймирзаевнинг онаси  ўз мурожаатида ўғлининг Тошкент Архитектура институтига суперконтракт асосида ўқишга кирганлиги, 14 миллион контракт тўловини тўлолмасдан турганлигини айтиб,  кўмак сўради. Бошқарма бошлиғи қисқа фурсатда ушбу муаммони ҳал қилишга кўмаклашишини  маълум қилди. Онахон мурожаатига жўяли жавоб олганидан хурсанд бўлди.

 “Ипоқ “ маҳалласида яшовчи, Миллий гвардияга бириктирилган ёшлардан бири Шерзод Алимардонов автомобилларни ювиш нуқтасини очиш учун имтиёзли кредит ажратишларини сўраб, мурожаат қилди. Ушбу масала ҳам тумандаги банклар томонидан қисқа фурсатда ҳал қилинадиган бўлди.

Учрашув давомида Миллий гвардияга бириктирилган ёшлардан 50 нафари ўзларини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилиб, мурожаатларини  қаноатлантирувчи жавоблар олишди.

Нормурод ТЕМИРОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?