Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Пресс-тур ўтказилди
Тадбирлар / 2023-02-14

Бугун Олтинсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан пресс-тур ўтказилди. Унда туманда фаолият олиб бораётган журналистлар, блогерлар иштирок этишди. Улар дастлаб Оқарбулоқ маҳалласида жойлашган "Шукрона Муҳаммадиева" номли хусусий корхонада бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган кўмир брикети, шакардан тайёрланаётган оққанд маҳсулоти ва рўзғорбоп "Электрогель" маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши жараёнлари билан танишишди.

Шундан сўнг пресс-тур қатнашчилари тумандаги "Яхна Зилол" МЖЧда бўлиб, ишлаб чиқарилаётган яхна ва минералли ичимликлар ишлаб чиқарилиши жараёни билан танишишди.

Туманда янгидан ташкил этилаётган 1000 гектарли узумзор пресс-тур иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Бу ерди олиб борилаётган жараёнларнинг жонли шоҳиди бўлдилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?