Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Пиротехника воситаларининг инсон ҳаётига салбий оқибатлари
Тадбирлар / 2022-12-21

Олтинсой туман “Чеп” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Шаймарданов йиғилишни кириш сўзи билан очиб мамлакатимизда суд-хуқуқ тизимида туб ислоҳатлар амалга оширилаётганлигини маълум қилди ва кун тартибидаги масала юзасидан сўз навбатини жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг девонхона мудири Қ.Зубайдуллаевга берди.

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой тумани судининг девонхона мудири Қ.Зубайдуллаев сўзга чиқиб ушбу жиноятга атрофлича таъриф бериб, ушбу қилмишнинг ҳуқуқий оқибати тушунтириб берди.

Хусусан қиш фаслининг энг кутилган байрами бу — Янги йил. Ушбу байрамда турли кўнгилсизликлар содир бўлишини олдини олиш учун ҳар биримиз масъулмиз. Лекин кўпчиликни қийнаётган муаммо бор. Гап пиротехника воситалари ҳақида кетмоқда. Янги йил арафасида пиротехника воситаларини нафақат пойтахтга, балки вилоятлар марказларига олиб киришга уринишлар кўпаймоқда. Катта даромад илинжида юрган баъзи нопок кимсалар ҳаёт учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини мактаб ўқувчиларига пулламоқчи бўлаяптилар. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ҳар бир фуқаронинг бурчи.

   Ўзбекистон Республикасининг «Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, пиротехника воситаларини мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш, савдоси билан шуғулланиш, у билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилаяпти.

Таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларга пиротехника воситалари ёнғин келиб чиқишининг асосий сабабчиларидан бири эканлиги, бундан ташқари пиротехника воситалари бошқа турли кўнгилсизликлар, инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳатто ҳаётдан кўз юмушига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилаяпти. Жойларда эслатмалар тарқатилиб, пиротехника воситалари ҳақида кўргазмали қуроллар ёрдамида маълумот берилиб, ушбу воситаларнинг салбий оқибатлари акс этган видеороликлар намойиш этилмоқда.

 Мактабларида  ўтказилган тадбирлар давомида пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлган бахтсиз ходисилар оқибатида турли даражада тан жароҳат олган болаларнинг айанчли аҳволи ҳақида ҳаётий мисоллар орқали ўқувчи ёшларга тушунчалар бериб, огоҳлантирилди.

Ноқонуний иш билан шуғулланаётган кимсаларга албатта жазо муқаррар. Аммо болаларни пиротехника воситаларидан асраш ҳаммамизнинг ишимиз. Ота-оналар оилада огоҳликни оширишлари зарур. Маҳаллаларда ҳам болаларнинг нима билан машғул бўлаётганини кузатиш, ноқонуний савдо қилаётганлар тўғрисида ички ишлар идораларига хабар бериш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини унутмайлик.

Пиротехника воситаларидан фойдаланиш орқали содир бўлиши мумкин бўлган турли хил бахтсиз ходисаларнинг олдини олишда барча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қаторида ҳар бир ота-она, маҳалла-кўй, таълим муассасалари мутасаддилари бирдек масъулдирлар.

Бундан ташқари девонхона мудири Қ.Зубайдуллаев томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддасида: Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш жиноятини содир этган шахс учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилганлиги, ушбу жиноятни биринчи маротаба  содир  этган  шахс  уч  йилдан  беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги, ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали, икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан, ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан, айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда, қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда, киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги, агарда ушбу жиноятни ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини тушунтириб ўтди.

         Шунингдек Қ.Зубайдуллаев бир қатор тушунчаларнинг маъно мазмунини йиғилганларга тушунтириб берди. Унга кўра:

Қуллик — ўзига нисбатан мулк ҳуқуқига хос айрим ёки барча ҳуқуқлар амалга оширилаётган шахс аҳволи ёки ҳолатини англатади.

Эрксизлик ҳолати — шахснинг муайян омиллар мажмуи таъсири остида ўз эркига хилоф равишда ҳар қандай иш ёки хизматни бажаришга мажбур бўлганлигини англатади.

ташиш — шахсни олиш-сотиш битими тузиладиган (ижро этиладиган), бошқа шахсга топшириладиган жойга ёки ундан эксплуатация мақсадида фойдаланиладиган жойга етказиб бериш (транспортда ташиш)ни англатади. Бунда етказиб бериладиган шахс одам савдосини амалга ошириш учун мўлжалланганлиги ташувчига олдиндан маълум бўлиши лозим. Ташиш битта аҳоли пункти доирасида ҳам, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиш билан боғлиқ тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин;

топшириш — одамни бошқа шахсга эксплуатация қилиш мақсадида жисмоний тарзда беришда ифодаланади;

яшириш — жабрланувчини ҳокимият вакилларидан, қариндошларидан ёки унинг тақдиридан манфаатдор бошқа шахслардан ҳар

қандай жойда хуфия сақлашда ифодаланади;

қабул қилиш — одамни ўз мақсадларида эксплуатация қилиш учун эгаликка олиш (масалан, ҳадя тариқасида, вақтинча текин фойдаланиш учун ёки қарз эвазига ва ҳ.к.) ни англатади, одамни сотиб олиш ҳоллари бундан мустасно.

“Одам савдоси” жиноятининг бир тури сифатида “Чақалоқ” савдоси ҳам ҳозирги кунда кундан-кунга ортиб бораётган жиноят турларидан хисобланади. Ачинарлиси эса ушбу турдаги жиноятларни аксарият холларда чақалоқнинг ўз ота-онаси сотиши холлари учрайди. Бундай қабих ишга қўл урганлар эса одатда оилавий шароити оғирлиги, фарзандини сотишдан тушган маблағга қолган фарзандларини боқишлиги айтишиб ўзларини оқлашга уринадилар. Аммо инсон ўз фарзандини моддий қимматлик эвазига сотишини хар қандай холатда ҳам оқлаб бўлмайди.

Шундан кейин ўқувчи-ёшлар бирма-бир сўзга чиқишиб ўз фикрларини баён этдилар. Бундан ташқари жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман судининг девонхона мудири Қ.Зубайдуллаев йиғилишга келганларни қизиқтирган саволларга ҳам йиғилиш давомида жавоб бериб борди.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?