Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МАКТАБДА “АЛИФБЕ” БАЙРАМИ
Тадбирлар / 2022-12-14

 

 Бугун, 14 декабрь куни Олтинсой тумани “Бўстон “ маҳалласида жойлашган 13-ИДУМ 1 “Б”-синф ўқувчиларининг “Алифбе” байрами бўлиб ўтди.  Мактабнинг мажлислар зали “Алифбе” китобидаги мавжуд турли хил ҳарфлар билан безатилган.Фарзандларининг “Саводхонлик байрами” га ташриф буюрган ота-оналар ҳаммаси бир хил чиройли либослар кийган ўғил-қизларини кўриб кўзлари қувончдан порламоқда.

“Алифбе” байрами тадбирида  мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Сайёра Умарова сўзга чиқиб, “Алифбе” китобини ўқиб савод чиқарган болажонларни байрам билан қутлади.

 

 “Саводхонлик”  тадбирини олиб борган  синф раҳбари Матлуба Тошпўлатова ўзининг жажжи ўғил-қизлари билан байрамга пухта тайёргарлик кўрди.

—20 нафар ўқувчиларимнинг ҳаммаси барча ҳарфларни ўзлаштириб олди. Ватан, ота-она , Ўзбекистон, Қомус сўзларини  ҳамда ўзларининг исм-шарифларини чиройли ҳуснихатда ҳеч қийналмасдан ёза олишади,—дейди қувонч билан болажонларнинг биринчи устози Матлуба Тошпўлатова.— Ҳарф лар асосида чиройли шеърлар ёд олган ўғил-қизларимнинг тиллари ҳам бийрон. Улар ҳар бир ҳарфга таъриф бериб, уларга мос ва хос шеърларни ҳам ёд олишган.

Ҳақиқатан ҳам 1-синф ўқувчилари Нурмуҳаммад Рамазонов “Ўзбегим”, Зилола Эшқобилова , Салимжон Омондавлатов, Дилноза Турдиева, Руқиябону Алибоева, Севинч Рашидова, Абдулҳай Ҳимматов, Азиза Йўлдошевалар қомусимиз, юртимиз, байроғимиз, устозлар ҳақидаги шеърларни ёддан айтиб, тадбир иштирокчилари олқишига сазовор бўлишди.

 

Тадбирда 1-синф ўқувчиси Нурмуҳаммад Рамазоновнинг дадажониси Ёқуб Чориев 20 нафар болажонларга эртак китоблар совға қилди. “Алифбе”ни муваффақиятли тугатган ўғил-қизлар мактаб кутубхоначиси Ҳилола Шамсиддинова ҳамкорлигида тайёрланган чиройли рақслар ижро этиб, қўшиқлар куйлашди. Тадбир эсда қоларли тарзда ўтди.

 Н.ТЕМИРОВ,

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?