Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, Пенсия  нафақа ва болалар нафақаси белгилашда амалга оширилган ишлар борасида
Тадбирлар / 2022-09-16

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, Пенсия  нафақа ва болалар нафақаси белгилашда амалга оширилган ишлар борасида

 

1.Туманда 2022 йил 01 сентябрь ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 18359 нафарни, яъни туман аҳолисининг (185778) 10,1%ни ташкил этади

Шундан жами пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг 12269 нафар яни (66,8%) фоизини ёшга доир, 1852 нафар яни (10,1%) фоизини ногиронлик, 1215 нафар яни (6,7%) фоизини боқувчисини йўқотганлик пенсия, 3023 нафари яъни (16,4%) фоизи эса ижтимоий нафақа олувчиларни ташкил этади.

Шунингдек, 2022 йил январ-август ойларида жами 1263 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган.

Шундан 716 нафари ёшга доир, 119 нафари ногиронлик, 75 нафари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчилар, 353 нафари ижтимоий нафақа олувчилар.

Бундан ташқари фуқаролардан 2022 йил январ-август ойларида пенсия тайинлаш учун тушган аризалар ўтган 2021 йил январ-август ойлари билан таҳлил қилинганда ёшга доир пенсиялар тайинлаш 40 нафарга кўпайганлиги, ногиронлик пенсиялари тайинлаш 57 нафарга камайганлиги, боқувчисини йўқотганлик пенсияси 61 нафарга камайганлиги, ижтимоий нафақалар тайинлаш эса 27 нафарга кўпайганилиги кузатилди.

Шуниндек, 2022 йил январ-август ойларида Олтинсой туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимида жами 1263 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган бўлса, ушбу даврда 320 нафар пенсия ва нафақа олувчилар вафот этган.

Бундан ташқари, Пенсия жамғармасининг Олтинсой туман бўлими ҳисобида туриб пенсия олувчиларнинг 2022 йил 1-сентябр ҳолатига  ўртача пенсия микдори 878 678,11 сўмни ташкил этади, шундан ёшга доир  пенсия  878 338,66 сўм, ногиронлик пенсия 899 999,91 сўм, боқувчисини йўқотганлик пенсия 850 291,53 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, ёшга доир, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлик (стажи йўқ), боқувчисини йўқотганлик ва 1 ва 2 гуруҳ (шунингдек, 18 ёшгача) болаликдан ногиронлик нафақа олувчиларнинг ўртача нафақа миқдори жами 678 511,17 сўмни, шундан ёшга доир нафақа 500 000,0 сўм, 1 ва 2 гуруҳ (шунингдек, 18 ёшгача) болаликдан ногиронлик нафақа 703 503,54 сўм, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлик нафақа 705 928,68 сўм, боқувчисини йўқотганлик нафақа 645 509,07 сўмни ташкил этган.

Туманда 2022 йил саккиз ой давомида 18359 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга пенсия ва ижтимоий нафақалар тўлови учун талаб килинган сум 121 093,5 млн. сўмни ташкил этган, шунингдек бу маблағларнинг пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларга тўланиши доимий равишда назоратга олинган.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқийҳужжатлар тўғрисида:

 

  1. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирган кундан эътиборан (1994 йил 1 июль) бугунги кунга қадар 32 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

Жумладан, 1994–2016 йилларда 18 маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлса 2017 йилдан бугунги кунга қадар 14 маротаба ўзгартиш
ва қўшимчалар киритилган.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2022 йилларда соҳага оид 37 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18 та Фармони
ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 та қарори қабул қилинган.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2022 йилларда соҳага оид 17 та қарори қабул қилинган.

2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4797-сонли қарорига мувофиқ, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими бўйича Олтинсой туман бўлимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

 

Туманда 2022 йил саккиз ойи давомида 20 061 нафар болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар тўлови учун талаб килинган сум 63 410,11 млн. сўмни ташкил этиб, бу маблағларнинг болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга Ҳалқ банки томонидан тўланиши доимий равишда назоратга олинган.

Шунингдек, туман бўйича 2022 йил саккиз ой давомида болалар нафақаси ва моддий ёрдам сураб келиб тушган аризалар сони 31 345 тани ташкил этиб, ушбу аризалар туман Пенсия жамғармаси маъсул ходимлари томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр“ ахборот тизимига киритилган, шундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр“ ахборот тизими орқали (инсон омилисиз) 11 284 та аризалар (36%) рад этилган ва 20 061 та аризалар (64%) тасдиқланган.

Бундан ташқари жорий йилнинг сентябр ойи учун “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида 20 061 нафар болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчиларга жами 9 384,68 млн сўм маблағ ажратилган, бу маблағларнинг болалар нафақаси ва ижтимоий нафақа олувчиларга Ҳалқ банки томонидан тўланиши доимий равишда назоратга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтинсой туман бўлимига 2022 йилнинг январ-август ойи давомида жами 555 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушди.

2022 йил январ-август Олтинсой тумани бўлими томонидан 92 маротаба сайёр учрашувлар ўтказилган бўлиб 3599 нафар фуқаролар мурожаатлари тингланиб ўрганиб чиқилган.

 

Оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ишлари.

Ҳукуматимиз томонидан Пенсия қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, фуқароларга пенсия таъминоти хизматини кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва Пенсия жамғармаси фаолиятини оммовий ахборот воситалари (ОАВ) орқали аҳоли ўртасида тарғибот қилиш мақсадида жорий йилнинг январ-август ойлари давомида маҳаллий телевиденияда 1 маротаба, газеталарда 8 маротаба мақолалар хамда 29 маротаба ижтимоий тармоқларда мақолалар чоп этилди.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Олтинсой туман бўлими томонидан келгуси ишларда ҳам асосий эътиборни пенсионерлар, ногиронлар, жумладан ногирон болалар ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг ижтимоий ҳимояси ҳисобланган пенсия ва ижтимоий нафақаларни белгиланган муддатларда тўғри тайинланиши ва тўланишига қаратиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларига риоя қилинган ҳолда белгиланган тартиб ва муддатларда тушунтиришлар берилиши, аҳоли ўртасида  Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни ва Пенсия қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатлар, уларга киритилган қўшимча ва ўзгаришлар тўғрисида тизимли равишда сайёр учрашувлар ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилиши ва доимий назоратга олинишини маълум қиламиз.

Соҳага оид қонунлар, қарорлар ва янгиликлар бўйича ҳар-бир махалла кесимида тарғибот ишларини кучайтирилиб, амалий ёрдам берилиб келинмоқда. Пенсия жамғармаси тизими томонидан амалга оширилиш лозим бўлган вазифаларни ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида илғор иш услубларини излаб топиш, энг асосийси, ишга маъсулият билан ёндошишни режалаштирганмиз.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?