Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“ОЧИҚ  МУЛОҚОТ”  ЎТКАЗИЛДИ 
Тадбирлар / 2022-09-16

  Бугун, 16 сентябрь куни Олтинсой туманидаги 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби  залида  туман ҳокимлиги Ахборот хизмати  бошлиғи Ўрол Абдурасулов томонидан “ Олтинсой туманида  аукцион савдоларига чиқарилаётган  ер  участкаларининг белгиланган тартиби ҳамда  аукционда иштирок этиб, сотиб олишда юзага келаётган муаммолар ечими” борасида  Олтинсой туман ҳокимлиги муассислигидаги “Халқ ва ҳаёт” газетаси журналистлари ҳамда фуқаролар  иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда дастлаб Олтинсой туман Қурилиш бўлими бошлиғи Руслан Эшмуродов  ҳамда Кадастрлар палатаси Олтинсой туман филиали бошлиғи Ғайрат Ибрагимовларнинг  туманда   аукцион савдоларига чиқарилаётган  ер  участкаларининг белгиланган тартиби ҳамда  аукционда иштирок этиш, сотиб олиш ва ундан фойдаланиш борасидаги маърузалари тингланди.

Шундан сўнг иккала  раҳбарлар  “Халқ ва ҳаёт “ газетаси Бош муҳаррири Нормурод Темиров томонидан  берилган “ Айни пайтда туман бўйича  аукцион савдосига чиқарилган  ер участкалари сони” ҳақидаги саволга   тўлиқ ва батафсил жавоб беришди.

Шунингдек, очиқ мулоқот давомида  газета бўлим мудири Абдуғаффор Одинаев, туманнинг “Мўминқул”  маҳалласида яшовчи фуқаро Санжар Ҳайиталиев,  туман электр тармоғи корхонасидан Шерзод Алимовлар томонидан берилган саволларга ҳам  раҳбарлар  томонидан тўлиғича тушунчалар берилди.

Бўлиб ўтган “Очиқ мулоқот”да фуқаролар  эътиборига  ўзларини қизиқтирган саволларга исталган вақтда  Олтинсой туман Қурилиш бўлими  ҳамда Кадастрлар палатаси Олтинсой туман филиали ходимларидан жавоблар олишлари мумкинлиги маълум қилинди. 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?