Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилга қолдирилди
Тадбирлар / 2021-10-22

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш муддати 2020 йилдан 2023 йилга кўчирилди. Бу ҳукуматнинг 11 ноябрдаги қарорида белгиланди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, республикада мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлиги инобатга олиниб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида шундай қарорга келинган.

«Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади», — дейилади хабарда.

Қўмита хабарида, шунингдек, бугунги кунда кўпгина давлатлар коронавирус пандемияси туфайли аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўраётгани таъкидланган. Бунга аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини 2021 йилга кўчирган Россия, Қозоғистон ва Арманистонни мисол сифатида келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 февралдаги фармонида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши белгиланган эди. 2020 йил 16 мартда «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Шавкат Мирзиёев июнь ойида миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказган ва Ўзбекистонда мустақиллик йилларида мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаганини таъкидланганди.

 

 

Олтинсой туман Статистика бўлими бошлиғи                              О Хасанов

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?