Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Кексалар ҳафталиги
Тадбирлар / 2021-10-06

Бутун юртимиз бўйлаб кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга мақсадида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда юртбошимизнинг ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти.

Хусусан, бугун Олтинсой туманидаги Олмазор маҳаллаларида нуронийлар иштирокида ҳафталик доирасида "Кекса авлод – оилавий ажримларга карши", "Қари бор уйнинг париси бор!",  каби мавзуларда аҳоли ҳамда ёш авлод билан давра суҳбатлари ташкил қилинди.

 -Сизларнинг ҳаётий тажрибаларингиз, билим ва ҳунарларингизни ёш авлод вакилларига қадриятларимиз каби сингидириб боришимиз керак!-дейди туман ҳокимининг хотин-кизлар масалалари  бўйича маслаҳатчиси М.Мардонова давра суҳбати иштирокчиларига.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?