Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-09-25

Бугун 25 сентябр куни туман ҳокимлиги мажлислар залида ОАВ ва блогерлар иштирокида Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида туман ҳокими ўринбосари И Бобоқулов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси Олтинсой тумани бўлими мудири Х Астанақулов, 3-сектор раҳбари О Жиянов ва 4-сектор раҳбари Ш Нуриддиновлар иштирок этишиб, саволларга батафсил жавоб беришди.

 

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори асосида туман ҳокимининг 2021 йил 10 апрел куни 497–сонли қарори қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маҳалла сони 2 та (Қорлиқ, Жобу)

Аҳоли сони – 10002 та (Қорлиқ 5055 нафар, Жобу 4947 нафар)

Хонадон сони – 2077 та (Қорлиқ 812 та, Жобу 1265 та)

Ажратилган маблағ – 23,7 млрд сўм (Қорлиқ 11,2  млрд. сўм, Жобу 12,5  млрд. сўм).

“Темир дафтар”да -  9 та оила (Қорлиқ 5 та, Жобу 4 та);

Аёллар дафтарида - 34 та нафар (Қорлиқ 16 та, Жобу 18 нафар);

Ёшлар дафтарида - 130 нафар (Қорлиқ 65 та, Жобу 65 нафар);

“Темир дафтар”га киритилган 9 та оиладан 4 та оила, “Аёллар дафтари”даги 34 нафар аёлдан 34 нафари, “Ёшлар дафтари”даги 130 нафар ёшлардан 130 нафари доимий даромад манбалари билан таъминланади ва ушбу дафтарлардан чиқарилади.

Бажарилган ишлар:

Ҳозирги кунда 4 та янги трансформатор ва 65 та таянч устунлари ўрнатилиб, 3,2 км электр тармоқлари тортилди.

Шундан, Қорлиқ маҳалласига 2 та трансформатор ва 42 та таянч устунлар ўрнатилган ўрнатилиб, 1,5 км тармоқ тортилди.

Жобу маҳалласига 2 та трансформатор ва 42 дона таняч устунлар ўрнатилди. 

Ҳозирги кунда 3,0 км пиёдалар йўлакчаси қурилиши амалга оширилди.

Шундан Қорлиқ маҳалласида пудратчи Олтинсой бунёдкори хусусий фирмаси томонидан 2,0 км ва Жобу маҳалласида Камол КТХК томонидан 1,0 км пиёдалар йўлакчаси қуриб битказилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?