Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
Тадбирлар / 2021-09-21

АҲОЛИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

 

     Бугун, 21 сентябрь куни 2-сектор раҳбари, Олтинсой туман прокурори Турон Бердимуродов ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси  ҳамкорлигида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

    Ташкил этилган ушбу тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан  6 нафар врачлардан иборат кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг 6 нафар шифокорлари   туманнинг “Гулчечак” ҳамда “Қизилтепа” маҳаллалари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказишмоқда.  Тадбир давомида иккала маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисининг эҳтиёжманд, туғиш ёшидаги аёллар, ўсмирлар ва болалар манзилли тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

– Маҳалла аҳолиси кўрик давомида зарурий йўналишдаги шифокорлар қабулида бўлишиб, кўчма  УЗИ, офтальмологик  тиббий анжомлар ёрдамида текширувлардан ўтказилмоқда,—дейди Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муртазо Раҳмонов.— Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами  бепул дори-дармон билан таъминланмоқда.  Аҳоли хирург, педиатр, онколог, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР,  терапевт, невролог, травматолог каби 13 турдаги тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳат ҳам олишмоқда.

   — Мен ҳозиргина  вилоятдан келган фтизиатр-пульмонолог врач Салом Соҳибовнинг қабулида бўлдим. У мени безовта қилаётган касаллик бўйича чуқур текшириб, муолажа учун дори-дармонлар ёзиб берди. Секторимиз раҳбари ва тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг бундай ташкилотчилик ишларидан мамнун бўлдим.

—Мени буйрак касаллиги ташвишга солиб келади,—дейди “Гулчечак” маҳалласидан келган Сафархол Мирзанова.—Тиббий кўрик  ўтказишга  келишганини эшитиб хурсанд бўлдим. Бундай хайрли ишлар бошида турганларга минг раҳмат.

  Таъкидлаш керакки,шифокорлар  аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигидаги ўрни ҳақида тушунчалар беришмоқда.

Икки кунлик тиббий кўрик давомида маҳалладаги ногиронлиги бор фуқароларни  уйма-уй юриш орқали кўрикдан ўтказиш кўзда тутилган.

                                    Нормурод ТЕМИРОВ,

                                     Одилжон  СОДИҚОВ.

 

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?