Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОЛТИНСОЙДА КЎРГАЗМАЛИ –СЕМИНАР

   Бугун, 26 февраль куни, “SURXONDARYOSUVTA`MINOTI“ МЧЖ Олтинсой туман бўлимида “Дебитор қарздорликни камайтириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, сув тармоқларида содир бўладиган аварияларни зудлик билан баратараф этиш” мавзусида кўргазмали-семинар бўлиб ўтди. Семинарда “SURXONDARYOSUVTA`MINOTI“ МЧЖ  раиси ўринбосарлари Ҳусниддин Бўриев, Қудрат Набиев, вилоят абонентлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Шуҳрат Холияров, жамиятнинг юридик бўлими бошлиғи Комил Эшонқуловлар иштирок этди.

Кўргазмали-семинарда “SURXONDARYOSUVTA`MINOTI“ МЧЖ Олтинсой туман бўлими муҳандиси, бўлим бошлиғи ўринбосари Чори Каримов вилоят  туманларидан ташриф буюрган абонентлар билан ишлаш бўлимлари ходимларига бўлимда абонентлар билан ишлаш, аҳолини узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Сув иншоотлари ҳимоя зонасини ободонлаштириш, тоза ва озода сақлаш  бўйича ўзларининг иш тажрибалари билан ўртоқлашди, ўзаро фикр алмашдилар.

—Туманимизда жами 92та ичимлик суви ишлаб чиқариш, сақлаш  иншооти мавжуд,—деди семинарда Ч. Каримов.—Айни пайтда 59та ана шундай иншоот аҳолига хизмат қилмоқда. Қолганларини ҳам таъмирдан чиқариб, тумандаги барча қишлоқларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда. 15263 нафар абонентдан ичимлик суви тўловлари  ўз вақтида ундирилишига эришилмоқда.

 —Соҳада ҳужжат ишларини юритиш  ва хатловлар ўтказишда ҳам олтинсойлик ҳамкасбларингизда ўрганса арзигулик тажрибалар бор,—деди “SURXONDARYOSUVTA`MINOTI“ МЧЖ раиси ўринбосари Ҳусниддин Бўриев.—Ҳужжат ишларида реалликка эътибор бериш керак. Ҳар бир абонентнинг ҳужжатлар жилди тўлиқ бўлиши  тўловни амалга ошириш ва ундиришда қулайлик туғдиради.  2021 йилда сув сифати бўйича жаҳон мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон 58- ўринни эгаллади. 2016 йилда  136-ўринда бўлганимизни назарда тутсак, ўсиш суръатлари кўзга ташланади. Экспертлар бу рейтингни тузишда  ичимлик сувининг сифати ва аҳолини қамраб олиш даражасини асосий мезон этиб белгилаганлиги барчамизни қувонтиради албатта. Муҳими, аҳолининг саломатлик кўрсаткичи яхшиланаётгани ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларида соҳамиз ходимларининг самарали меҳнати  кўзга ташланмоқда.

—Бир вақтлар жамиятнинг Олтинсой бўлимида 4 нафар киши ишлаган бўлса, бугунги кунда улар сони салкам 70 кишини ташкил этмоқда. Янги иш ўринлари яратишдек ишда яхши самарага эришининг омили эса аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш қамровини кенгайтиришдир,—деди семинарда сўз олган “SURXONDARYOSUVTA`MINOTI“ МЧЖ раиси ўринбосари Қудрат  Набиев.— Бунга жамоанинг жипслиги, муштни бир жойга қўйиб, меҳнат қилиш натижасида эришилганини ҳаммамиз яхши биламиз. Ўйлайманки, бугунги вилоят миқёсидаги ушбу семинар барча туманларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келаётган соҳа ходимларини ўз ишларини қайта кўриб чиқишга, зиммамиздаги масъулиятли ва шарафли юмушни чин дилдан бажаришга ундаши шубҳасиз.

Шундан сўнг туманлардан келган соҳа ходимлари Олтинсой тумани марказида жойлашган “Бўстон сув ишлаб чиқариш, сақлаш ва тарқатиш иншоотини кўздан кечиришди. Ушбу иншоот туманнинг аҳоли зич яшайдиган Бўстон, Қумпайкал ҳамда Ипоқ маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаб келади.

  Бўлиб ўтган кўргазмали-семинар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?