Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

         Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ХИ-бобида фуқароларнинг бурчлари тўғрисида ёзиб қўйилган бўлиб, 69-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва йиғимларни тўлашлари шарт этиб белгиланган.

         Маълумки, солиқ қонунчилигида солиққа тортиш мақсадида солиқ тўловчилар иккига бўлинган, яъни юридик ва жисмоний шахсларга. Жисмоний шахсларга- юридик шахс мақомини олмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар киради. Жисмоний шахслар тўлаётган солиқлар ичида бюджет тушумларидан салмоқли ўринни эгаллайдиган солиқ бу – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидир. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – давлат бюджети даромад манбаларидан бири бўлиб, у умумдавлат солиқлари таркибига киради. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, солиқ жисмоний шахсларнинг бевосита даромадларидан олинади.

         Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш, фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг вақти ва ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 ноябрдаги 601-сонли қарорига 1-иловаси билан “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига имтиёз қўллаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

      Мазкур регламентга асосан ариза берувчилар - давлат хизматидан фойдаланиш мақсадида даромад солиғи бўйича имтиёз қўллаш учун мурожаат қилувчи жисмоний шахслардир. Маълумотномани тақдим этувчи ваколатли орган эса солиқ органлари ҳисобланади. Ариза берувчилар имтиёзни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этадилар.

1.Солиқ тўловчининг йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари бўйича сўровномага илова қилинадиган хужжатлар қўйидагилардан иборат.

1.1. Ўзбекистон Республикасининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловини олиш учун - солиқ декларацияси, талаба билан Ўзбекистон Республикаси профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўртасида тўлов асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси, тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома нусхаси (мавжуд бўлганда), маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.  

1.2. Фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар учун - солиқ декларацияси, ариза берувчи билан нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ўртасида тўлов асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси, маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

1.3. Солиқ базасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда, метсенатлик кўмагини кўрсатиш учун - солиқ декларацияси, маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

      1.4. Олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваригача бўлган миқдорда қоплашга, башарти уй-жой фондининг кўчмас мулк объектларини сотиб олиш, қуриш ёки реконструксия қилиш дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича - солиқ декларацияси, ипотека кредит шартномаси, маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

1.5.Фуқароларнинг Халқ банкидаги ихтиёрий равишда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига, солиқ декларацияси, маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

         2.Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари бўйича сўровномага илова қилинадиган хужжатлар қўйидагилардан иборат.

      2.1. алқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини, тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида - солиқ декларацияси, маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

      2.2. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловлар - олиқ декларацияси, нодавлат таълим ташкилотлари томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсни тугатганлик тўғрисида берилган ҳужжат, маблағлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилиши белгиланган.

      Ваколатли орган ариза беручининг даромадлари бўйича солиқ декларацияларини мустақил равишда олади. Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди ҳамда уни кўриб чиққанлик учун тўлов ундирилмайди.  Ваколатли орган 5 иш куни ичида мурожаатни кўриб чиқиб, унга даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилган ёки қўлланилмаганлиги ҳақида ҚР-код қўйилган хабарномани ЯИДХП орқали юборади. Сўровномага имтиёз қўлланилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги ғазначилик хизмати қўмитаси 15 кун ичида тўловларни амалга оширади.

Қўйидаги ҳолларда жисмоний шахсга нисбатан даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш рад этилади, қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланганда, даромад солиғи бўйича имтиёз аввал қўлланилганда, Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади, Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги хабарномада рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик нормалари кўрсатилиши керак.

Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, аризадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, ваколатли орган икки иш кунида ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали шу куннинг ўзида электрон шаклда ариза берувчига юборилади. Маъмурий иш юритиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида ариза берувчилар ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши лозим.

 

Олтинсой тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи И.Ибрагимов.

 

 

 

       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?