Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ОДАМ САВДОСИ ЖИНОЯТЛАРИ.
Қонунлар / 2024-02-24

Бугунги кунга келиб гловал муаммога айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий, кўп ва икки томонлама муносабатларни талаб этмоқда.

Дарҳақиқат, дунё бўйлаб кенг қамровли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар «замонавий қуллик», яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги эса ғоят ячинарлидир.

Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

Одам савдоси – куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд бошқа мажбурлаш шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг бошқа шаклларини, мажбурий меҳнат ёки хизматларни, қуллик ёки қулликка ўхшаш одатларни, эрксиз ҳолат ёхуд инсон аъзолари ёки тўқималарини ажратиб олишни англатади.

Ҳозирги кунда ҳар қадамда “Одам савдоси қурбонига айланиб қолманг” деган пешлавҳаларни учратмоқдамиз. Албатта, ушбу сўзлар ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Одамларни чет элларга олиб бориб пуллайдиган кимсалар аввало ўз ўлжаларини хориждаги катта маош, ҳузур-ҳаловат ва тўкин сочин ҳаёт билан қизиқтирадилар. Иродаси бўш одамлар эса аслида жонажон мамлакатимизда ҳам топиш мумкин бўлган маблағни осонгина эгаллашни мақсад қилиб, ўзи билмаган танимаган одамлар билан на тили ва урф-одатини биладиган бегона юртларга кетишга тайёрланадилар.

Чет элга ноқонуний тарзда ишга чиқаётган шахсларнинг кўпчилиги юқорида таъкидланган – халқаро терроризм ва дин ниқоби остидаги зўравонлик руҳи, куч ишлатиш, яъни экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар вакилларининг тузоғига тушиб қолмоқда.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижасида фуқароларимизнинг турмуш шароити узлуксиз юксалиб бормоқда, ҳуқуқ ҳамда эркинликлари тўла рўёбга чиқарилиши учун қулай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар юзага келмоқда.

Буларнинг барчаси шахс эрки, унинг ҳаёти, саломатлиги ва шахсий ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, фуқаролар ҳуқуқий муҳофазаси самарадорлигини ошириш, шахс-давлат муносабатларида шахс манфаатлари устуворлиги тамойилига оғишмасдан амал қилиш эҳтиёжини янада кучайтирмоқда.

Шахс эрки ва қонуний манфаатларини таъминлаш ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида олиб борилаётган тадбирлар орқали амалга ошириб келинмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, одам савдосига қарши курашиш умуммиллий даражада ёндашув ва ўзаро ҳамкорликка асосланса  ўз натижасини беради.

 

 СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ЖИНОЯТ ИШЛАРИ
 БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ архив мудири
тиловов эркин хасанович

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?