Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Оилавий зўравонлик каби жиноятларнинг аҳамияти.
Қонунлар / 2024-02-02

Оилавий зўравонлик бу кишининг иккинчи шахсга нисбатан оилавий муносабатларда ўтказиб келган руҳий ва жисмоний тазйиқлари тушунилади. Бу зўрлик ишлатиш мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва меҳнатга оид шаклда ҳам бўлиши мумкин.

Мамлактимизда оилавий зўровонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 592-моддасида             “Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга ёки умумий фарзандга эга бўлган шахсга нисбатан содир этилган мулк, таълим олиш, соғлиқни сақлаш ва (ёки) меҳнатга оид ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилиш, мол-мулкига ва шахсий ашёларига қасддан шикаст етказиш, худди шунингдек ушбу шахслар соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган тарзда уларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларни қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек ушбу МЖтКда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, оилавий зўравонлик деб тушунилади.

Судланувчи С.Ж.Ш, 2023 йил 20 май куни соат 20:00ларда ўзининг яшаш уйида турмуш ўртоғи Й.Ш.Ғ. билан ўзаро торишиб қолиб, жаҳл устида оёғи билан унинг қорин соҳасига тепиб, унга ҳаёти учун оғир тан жароҳати етказган, натижада Ш.Ю. касалхонага ётқизилган, аммо тиббий муолажага қарамасдан Ш.Ю касалхонада вафот этган.

2023 йил 1 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман суди ҳукми билан судланувчи С.Ж.Ш.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1261-моддаси 8-қисми “г” банди билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида узил-кесил 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

            Судланувчи Ж.С. томонидан келтирилган апелляция шикояти
2024 йил 3 январь куни Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазмунан кўрилиб, биринчи босқич суд ҳукмини ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақида ажрим қилди.

Биринчи босқич суди жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтириш берилганига алохида эътибор берган.

            Биринчи босқич суди судланувчи Ж.С.нинг жиноий ҳаракатини тўғри квалификация қилиб, унга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, юқоридаги қонун талаблари  ва пленум қароридаги тушунтиришларига амал қилган ҳолда ишдаги енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, судланувчининг шахсини, содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жабрланувчининг қонуний вакилининг даъвоси борлигини эътиборга олиб, судланувчига қилмишига мувофиқ меъёрда жазо тайинлаб, қонуний, адолатли ва асосли тўхтамга келган.

            Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, жамиятимизда оилавий зўравонлик, унинг иллатларини камайтиришда қонун устуворлигини таъминлаш муҳим саналади. Зеро, Конститутциямизнинг 26-моддасида “Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас” деб ҳар бир шахснинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан ҳимояланган.

 

Сурхондарё вилоят суди

судья катта ёрдамчиси                                                                     Б.Нормуродов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?