Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бўлган жиноятлар
Қонунлар / 2024-01-11

            Сўнги йилларда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бўлган жиноятлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, Республикамизда 2023 йилнинг 9 ой ичида  йўл-транспорт ҳодисаси
2022 йилга қараганда 2,4 фоизга ошиб, 10 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Сурхондарё вилоятида эса 2022 йилда 317 та ушбу турдаги жиноятлар судда кўриб чиқилиб, 319 нафар шахсга қонунга мувофиқ жазо тайинланган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 369 тани ташкил қилиб, 370 нафар шахсга қонунда белгиланган жазо тайинланган.

            Ушбу турдаги жиноятларнинг объекти бевосита жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби ҳисобланади. Шу билан бирга, айбдор шахс мазкур жиноятларни содир этишда, деярли барча ҳолларда, инсон ҳаёти ва солиғи каби қонун билан қўриқланадиган бошқа объектларга ҳам тажовуз қилади.

            Жумладан, Н.М. 2023 йил 10 сентябрь куни соат 11:30да ўзининг бошқарувида бўлган Нексия-1 русумли давлат рақам белгиси (75 А 000 АА) бўлган автомашинасини М-41 автомобиль йўлининг Шўрчи тумани “Х” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 1513 кмда “Шўрчи-Денов” йўналишида бошқариб келиб, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 4-банди талабларига кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланишига хавф туғдирмасликлари кераклиги, 77-банди 3-қисми талабларига мувофиқ, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида аниқлай олиши мумкин бўлган хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини тўлиқ тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши кераклиги белгилаб қўйилган бўлса-да, Н.М. мазкур қоидаларга амал қилмасдан, бошқарувидаги транспорт воситасини ўз-ўзига ишониш ҳамда бепарволик билан ҳаракатлантириб келиб, ўзининг йўналишига нисбатан олдинда йўлнинг ўнг четки соҳасидан чап четки соҳасига пиёда юрган ҳолда кесиб ўтаётган 1953 йил 26 декабрь куни Шўрчи туманида туғилган фуқаро А.А.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган. Натижада, А.А. тан жароҳати олиб, касалхонага олиб келинган.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги ҳукми билан  Н.М. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 2 йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

            Судланувчи Н.М. томонидан келтирилган апелляция шикояти мазмунан кўрилиб, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 18 декабрь кунидаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бўлган жиноятларга жазо тайинлашда, судлар бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга эътибор қаратиш лозим. Судларда маҳкумга нисбатан асосий жазодан ташқари, қўшимча жазони ҳам қўллаш ҳолати кузатилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ушбу турдаги жиноятларнинг камайишига ўз ҳиссасини қўшади.

 

 

 

 

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судья катта ёрдамчиси                                                                    Б.Нормуродов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?