Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Фирибгарлик нима?
Қонунлар / 2023-12-02

            Фирибгарлик бу – ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

Фирибгарлик жинояти - иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар тоифасига кириб, унга амалдаги Жиноят кодексининг 168-моддасида таъриф берилган. Мазкур таърифга кўра, фирибгарлик - алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишдир.

Ушбу жиноятда объект ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқи саналади.

Судланувчи У.Н.С., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2022 йил декабрь ойида Денов шаҳри “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи А.С.М. нинг қиймати 92.000.000 сўм бўлган турли хилдаги тилла тақинчоқларини сотиб беришни ваъда қилиб олиб, тилла тақинчоқларни сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб, С.А.га 92.000.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Шунингдек, Н.У. содир этган жинояти учун жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, 2022 йил сентябрь ойидан 2023 йил февраль ойигача Денов шаҳри “Лолазор” маҳалласида яшовчи У.Х.А.нинг қиймати 87.545.000 сўм бўлган 135 грамм миқдоридаги тилла тақинчоқларини сотиб беришни ваъда қилиб олиб, тилла тақинчоқларни сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб, Х.У.га 87.545.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Бундан ташқари, Н.У. содир этган жинояти учун жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил февраль ойида Денов тумани, “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи Ж.У.И.дан 8.500.000 сўм бўлган “Шиваки” русумли  музлатгичини сотиб беришни ваъда қилиб олиб, мазкур музлатгични сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб, У.Ж.нинг ишончини суистеъмол қилиб, унга 8.500.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Бундан ташқари, Н.У. содир этган жинояти учун жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил март ойининг бошларида Денов шаҳри “Мехр-оқибат” маҳалласида яшовчи Ч.Г.У.нинг Денов шаҳар “З.М.Бобур” маҳалласида жойлашган телефон савдо дўконидан 18.750.000 сўмлик телефон аппаратларини сотиб беришни ваъда қилиб олиб, ундан сўнг яна 12.600.000 сўм пулларини тилла тақинчоқлар олиб сотиб қайтариб беришини айтиб, Г.Ч.дан олган телефон аппаратларини сотиб юбориб, жами 31.350.000 сўм пуллардан 6.000.000 сўмини бериб, қолган пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб, Г.Ч.га 25.350.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Бундан ташқари, Н.С.У. содир этган жинояти учун жавобгарликка тортилмай қолганлигидан фойдаланиб такроран жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил март ойининг бошларида Денов шаҳри “Тотувлик” маҳалласида яшовчи М.С.Х.нанинг қиймати 5.600.000 сўм бўлган маиший техника ва уй рўзғор буюмларини сотиб беришни ваъда қилиб олиб, маиший техника ва уй рўзғор буюмларини сотиб юбориб пулларини ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориб, С.М.га 5.600.000 сўм миқдорида моддий зарар етказган.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг 2023 йил
13 сентябрь кунидаги ҳукми билан судланувчи Н.С.У.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилмасдан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибида узил-кесил 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 23 ноябрь кунидаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ушбу турдаги жиноятларни содир этишда, жиноятнинг мотив ва мақсади, ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқни эътироф этилиши, шунингдек, жабрланувчининг ишонч эвазига алданганлик ҳолатларига эътибор қаратиш  лозим.

 

 

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судья катта ёрдамчиси                                                                    Б.Нормуродов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?