Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Конституция – бош қомусимиз!
Қонунлар / 2023-11-29

         Конституция (лот. Consitutio –тузилиш, тузук) – давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция бу бизнинг фахр ва ифтихоримиздир. Конституция бу ҳар бир давлатнинг асосий рамзларидан бўлиб, унинг жаҳон давлатлари ўртасида қадр-қимматини билдиради. Халқаро конституциявий тажрибаларни ўрганиш, халқаро ҳужжат қоидаларини инобатга олиш, миллий давлатчилик анъаналардан келиб чиқиб жаҳон андозаларига мос бўлиб, халқаро талабларга жавоб берадиган  Мустақил Ўзбекистонимизнинг бош қомуси,  юртимиз истиқлолга эришгач, янги мустақил давлат мақомини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаш зарурати туғилгач, 1992 йилнинг 8 декабрида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақил давлатимизнинг бош қомуси бўлиб, республикамизда қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари Конституция асосида шакллантирилади ва  ҳаётга тадбиқ этилади.

Диёримиз мустақилликка эришгач, миллий истиқлол ҳақидаги азалий орзу-умидларимиз амалга ошди. Натижада асрий қадриятларимиз тикланди ва ривожланиб бормоқда. Маданиятимиз, динимиз ўзининг табиий-тарихий, миллий, диний асосларига қайтмоқда. Айниқса маънавий меросни ўрганиш, аждодларимиз қолдириб кетган турли соҳалардаги асарларни оммалаштириш, она тили ва динимиз ривожланиши учун шароит яратилди. 

         Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ, уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир. Унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиймати, диний эътиқоди ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги белгилаб қўйилган. Конституциямизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқаролар тенг ҳуқуқли деб эълон қилинган бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигини камситадиган бирорта ҳам модда йўқдир.

      Асосий қомусимиз ҳатто инсониятни қамраб олган она табиат, ер ости ва ер усти табиий бойликларигача қонун ҳимоясида эканлиги, ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларининг Конституциясига эга бўлмаган бир пайтда, миллий рамзлар қаторида тилга олинадиган Конституцияга бизнинг мамлакатимиз ҳам эга эканлиги бахтимиз албатта. Асосий қонунимизда демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятининг қиёфаси, ўзига хос белги ва хусусиятлари  ўз ифодасини топган.

Бугун юртимизда кенг қамровли халқчил ислоҳотлар кечмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатларнинг асл моҳияти ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг ҳаётдан рози бўлиб яшашига қаратилган. Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати ва шаъни юксак даражага кўтарилган. Ватанимизда яшовчи барча фуқаролар ушбу Қомусда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва тўлиқ фойдаланмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йилнинг 1 май кунидан кучга кирди. Янги таҳрирдаги конституция 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра қабул қилинди. 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига жами 15 марта ўзгартириш киритилган. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 та бўлим, 27 та боб ва 155 та моддадан иборат. Бу конституцияси халқимизнинг орзу-истакларини жамланмаси бўлди.

         Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юртимизнинг бош қомуси- Конституциямизни ўрганишга ҳамда ўз ҳуқуқ ва бурчларини билишга, қонун-қоидаларга риоя қилишга, унинг давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутишини англашга ва ўрганишга ҳар бир фуқаро учун сув ва ҳаводек зарур ҳисобланади.

 

 

Олтинсой туман ФҲДЁ бўлими мудираси:     Д.Туропова

          

 

 

        

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?