Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Конституция –ватан ва халқ тараққиёти кафолати
Қонунлар / 2023-11-27

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси 2023 йилнинг 30 апрел куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш йўли орқали қабул қилинди ҳамда 2023 йилнинг 1 май кунидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кучга кирди. Конституциямиз нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилиши ёзиб қўйилган.  

Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир. Уни билиб амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калитидир. Асосий қонунимизда фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати тўғрисидаги нормалар мустаҳкамланган жамиятда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлигини кафолатлаб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъбири билан айтганда, ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади. Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир. Ўзбекистон Республикаси конституциясида “инсон қадри”нинг юксалиши, давлат ва жамият ҳаётини “инсон-жамият-давлат” деган тизимга асосланган янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини берди. Демократик жамиятда қабул қилинаётган қонунлар, адолатли бўлиши ва ўзида халқ манфаатларини ифода этиши лозим. Мана шундай қонунларга оғишмай итоат этилсагина, жамиятда демократия қарор топади ва мустаҳкам бўлади.

Мустақил Республикамиз Конституцияси ривожланган, демократик давлатларнинг тарихий тажрибаси ва жаҳон конституциявий амалиётига таянган ҳолда яратилган. Бизнинг бош қомусимиз, конституциямиз Бирлашган миллатлар ташкилоти хужжатларига, халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этган қоидаларига тўла асосланган конституциядир. Конституциямизнинг ҳар бир боб ва моддасида бир қатор ҳуқуқий нормалар мустаҳкамланган, бу нормаларда бизнинг кундалик юриш-туришимиздан тортиб, сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларимиз, эркинликларимиз, бурчларимиз, давлат бошқаруви ва назорат идоралари, молия ва кредит, мудофаа ва хавфсизлик масалалари ўз аксини топган. Бугун демократик давлат, адолатли жамият қуришда, барча салоҳиятимизни ишга солишимизда, иқтисодиётимизни ривожлантиришимизда ва маънавиятимизни юксалтиришда, Ватанамизни обод қилишда, тинч ва фаровон ҳаёт шароитининг яратилишида, халқимизнинг бунёдкорлик ва яратувчанлик фаолиятининг намоён бўлишида асосий қонунимиз, бош қомусимиз Конституциямизнинг ўрни беқиёсдир.

Қонунга бўйсуниш бозор муносабатларига ўтишнинг барча амал қилиши керак бўлган энг муҳим принципларидан биридир. Ҳуқуқий давлатнинг ўзига ҳос ҳусусияти ҳам шундан иборатдир. Қонунчилик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмас экан, ҳуқуқий давлат қуришни тасаввур қилиб бўлмайди. Бош қомусимизда иқтисодий фаолиятнинг, тадбиркорлик ва меҳнатнинг давлат томонидан кафолатланган эркинлиги, мулкчиликнинг барча шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги  ва ҳуқуқий ҳимояланганлиги алоҳида белгилаб қўйилган.

Шуни алоҳида таъкидлашишимиз лозимки, Ўзбекистон республикасининг Конституцияси ҳалқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир.  

 

Олтинсой тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи И.Ибрагимов.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?