Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Қасддан ва эҳтиётсизликдан жиноят содир этиш
Қонунлар / 2023-08-02

Жиноятларни тафсифлашда, энг аввало, жиноянинг мотив ва мақсади, айбдор шахснинг ҳаракатлари, айб содир этилгунча ва ундан сўнг унинг онгли руҳиятига эътибор қаратиш лозим.

Ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят ҳуқуқи нормаларида айб шаклларини ўз ичига олади.  Бунда айбнинг икки хил шаклини учратишимиз мумкин. Жиноят қонуни нормаларида айбнинг қасд ва эҳтиётсизлик каби шакллари мавжуд.

Қасддан содир этилган жиноятлар – бу Жиноят ҳуқуқи нормалари бўйича жиноят тамом бўлган пайт ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган вақт деб ҳисобланган бўлиб, уни содир этган шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва шундай қилмишни содир этишни истаган бўлса, бундай жиноят қасддан содир этилган жиноят ҳисобланади.

Қасдни тўғри белгилаш жиноятни квалификация қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айбнинг шаклини тўғри белгилаш, адолатли жазо тайинлаш, жавобгарликни поғоналаштиришга имкон беради.

Масалан, Ў.Х 2022 йил 19 сентябрь куни соат 09:00 ларда “Ж.Р” фермер хўжалиги яйлов ер майдонида отаси Т.А. билан чорва молларини боқиб юрган вақтида ушбу фермер хўжалиги раҳбари Ж.М. ва акаси Ж.Ш. ер майдонига келиб, Т.А.га нима сабабдан уларга тегишли яйлов ер майдонида чорва молларини боқиб юришганлигига аниқлик киритиш мақсадида гапиришиб, ўзаро тортишиб бошлашган вақтида фуқаро Ў.Х. ўзи билан олиб юрган МЦ 2112-12х1 русумли, №-4660 рақамли ов қуролидан Ж.М. га қарата бир маротаба ва Ж.Ш.нинг кўкрак қафасига бир маротаба ўқ узиб, воқеа жойидан кетиб қолади. Натижада, Ж.Ш. олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этади. Суд ҳукми билан Ў.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми ва ЖКнинг 25,97-моддаси
2-қисми “а” банди билан узил-кесил 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эҳтиётсизликдан орқасида содир этилган жиноят бу - ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят ҳисобланди.

Шунингдек, эҳтиётсизлик билан содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик фақат жиноят қонунида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллардаги келиб чиқади.

Бунда аввало, шахс жиноятни содир этишга мойиллиги ўзига ишониш ёки бепарволиги натижасида содир этилиши мумкин. Бироқ, тергов ва суд амалиётида қасддан ва эҳтиётсизлик натижасида содир этилган жиноятларни квалификация қилишда айрим камчиликлар мавжуд.

Мисол учун, фуқаро Ж.Қ. 2022 йил 4 январь куни соат тунги 03:00ларда Қумқўрғон тумани, “Жийдали” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Б.нинг яшаш уйига бориб, унга ўрталаридаги оилавий низо юзасидан гаплашиб олишини айтиб, яшаш уйи олдидан ўтган ички кўчага чиққанидан сўнг эса, у билан ўзаро жанжаллашиб, мазкур жанжал вақтида Ж.Қ. Б.Х.ни қўллари билан уриб, итариб, силтаб-тортқилаб йиқитиб, унга тан жароҳати етказган. Б.Х. 2022 йил 8 январь куни соат 21:00да Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Тергов органи томонидан Ж.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айб эълон қилиниб, туман судига мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишини юбордади. Бироқ туман судининг 2022 йил
14 июлдаги ҳукмига кўра, Ж.Қ. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
104-моддаси 3-қисми “д” 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Тарафлар томонидан келтирилган апелляция шикоятларини кўриб чиқиш асосида Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 10 май кунидаги ажрими билан Ж.Қ.нинг жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
104-моддаси 3-қисми “д” бандидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
102-моддаси 1-қисми (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш)га қайта квалификация қилиниб, унга шу модда билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, жиноятларни қасддан ва эҳтётсизликдан содир этилган каби туркумларга бўлишда, аввало, айбнинг даражаси, ижтимоий хавфли қилмишнинг хусусияти, унинг мотив ва мақсади ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, қонун нормаларини тўғри талқин қилиш лозим. 

 

 

 

 

 

 

 

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати

судья катта ёрдамчиси                                                                    Б.Б.Нормуродов

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 719 овоз берилди.