Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Жиноятчи шахсининг тузилиши
Қонунлар / 2023-07-24

Шахсда жиноий хатти-ҳаракатларни юзага келтирувчи, жамият манфаатларига ёт бўлган қарашлар, кўникмалар, одатлар ва мойилликлар, ўз моҳиятига кўра ўзгача тус олган салбий эҳтиёжлар, уларнинг қасди ва мақсадларини атрофлича таҳлил этиш катта аҳамиятга эгадир. Шу орқали жиноятчининг шахсида мавжуд бўлган салбий ижтимоий муносабатларни аниқлаш имконияти юзага келиши мумкин. Жиноятчи шахсининг тузилиши нафақат уни ташкил қилувчи белгиларнинг турли эканлигини, балки уларнинг хусусиятларини, жиноий хатти-ҳаракатлар келиб чиқишида тутган ўрнини, ўзаро алоқаси ва узвий боғлиқлигини кўрсатади.  

Жиноятчи шахси – жиноят содир қилган шахсни таърифловчи, жиноят содир қилишини тақозо қилган, ижтимоий аҳамиятга эга хусусиятлари, хислатлари, белгилари, алоқалари ва муносабатларининг йиғиндиси.

Шахсни муайян жиноят субъекти деб топиш учун қонунда белгиланган мезонлар (ақли расо, жисмоний шахс, жиноят қонунида белгиланган ёшга тўлганлиги)ни аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди.
Жиноятчи шахсини одамлар оммаси ичидан ажратиб олиш иккита асосий мезон, яъни ҳуқуқий ва ижтимоий белгилари билан амалга оширилади. Фақат ҳуқуқий мезондан келиб чиқилганда жиноятчи шахси чуқур таҳлил қилинмай, фақат жиноят содир қилган шахс сифатида қаралади. Бундай фикрлаш жуда ҳам тор ва жиноятчи шахсига хос хусусиятларни очиб беришга имкон бермайди. Шунинг учун жиноятчи шахсини ўрганишда иккинчи, ижтимоий мезон асосий ўрин эгаллайди. Ижтимоий мезонга кўра, жиноятчи шахсига у ёки бу даражадаги жамиятга зид йўналиш ёки энг камида алоҳида ижтимоий зид хусусиятлар хосдир. Бу қоида фақат ашаддий жиноятчиларга эмас, балки тасодифий жиноятчига ҳам, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир қилган шахсларга ҳам хосдир.

Жиноятчи шахси инсоннинг асосан жиноий хулқ-атвор хусусиятлари билан боғлиқ бўлган бошқа ҳар хил кўрсаткичларини ҳам қамраб олади. Жиноятчи шахсини тўлиқ тушуниш ва баҳолаш учун унинг ҳам ижобий, ҳам салбий хулқ-атворини белгиловчи барча хислатлари ва хусусиятларини, унга хос бўлган барча хислатлар тизимида ижтимоий салбий хислатлари улушини ҳисобга олиш зарур.

Сурхондарё вилоят суди судья катта          ёрдамчиси М.Йўлдошева

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 719 овоз берилди.