Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
АЁЛНИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ ҚУРУСИНДА...!
Қонунлар / 2023-06-21

        -Ноилани нима “жин” урди. Ён қўшнинг, жон қўшнинг деганларидек, рўпарадаги қўшниси Назокатни дўппослаганмиш деган гап, бир зумда  маҳаллага ёйилсая.   

  -Ёйилади-да. Бир аёл иккинчи аёлни сочини юлиб бақиртирса. Ургани бақираяптими? Сочи узилгани бақираяптими? Хуллас эшитганнинг бари кўчага чиқди.

   Навоий маҳалласи шаҳарнинг шундоққина қоқ марказида. Кимдир ички ишларга хабар берди. Уларни ажратиш осон кечмади. Аёл кишига аёл аралашмаса, эркак қўлини урса борми, балога қолади. Айниқса Ноиладек пахловон аёлга унча-мунча киши тенг келолмайди.

    Маҳалладаги болакайларга томоша топилди. Нима эмиш кўчага чиқинди тўкди, бу бир кун эмас, ҳар ким ҳар куни тўкади. Ўзининг эгалари бор олиб кетадиган. Бугун у тўкса, эртага сен тўкасан. Шунга ҳам “ота гўри қозихонами”. Бу бир баҳона бўлганда унга. Ички ишлар ходимлари етиб келгунча Назокат Саидова етарлича майибланди. Ноила Ботирова ҳам ортиғича хуморидан чиқди. Ноила Ботировага бу хуморланиши қимматга тушди. Суд унга икки юз йигирма уч минг сўм жарима солди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Олтинсой туман судининг раиси                                                    К.Назаров

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?