Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари”
Қонунлар / 2023-04-05

Янги Ўзбекистоннинг халқаро сиёсат майдонида олиб бораётган ҳар томонлама пухта ишлаб чиқилган, чуқур ўйланган фаол ташқи сиёсати халқаро ҳамжамият томонидан юксак даражада эътироф этилмоқда. Ушбу эришаётган ютуқларимиз таг замирида Асосий қонунимизнинг инсонпарвар нормалари мужассам. Конституциямизда давлатимизнинг ташқи сиёсатида амал қилинадиган принциплар ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Сўнгги йилларда қабул қилинган конституцияларда халқаро ҳуқуқ нормалари устуворлиги яққол кўзга ташланади. Бу орқали халқаро ҳуқуқий меъёрларни миллий ҳуқуқий тизимга татбиқ этиш самарадорлиги ортади.

Мамлакатимизда ҳам миллий қонунчиликни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:

- судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида умумэътироф этилган принциплар ҳамда халқаро ҳуқуқ ва Ўзбекистон Республикаси қўшилган халқаро шартномалар нормаларининг кенг қўлланишини таъминлайдиган самарали механизм яратиш;

- “Хабеас корпус” институтини янада такомиллаштириш орқали судлар мустақиллиги ва холислигини ҳамда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасида суд ҳокимияти ролини тубдан ошириш мақсадида судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш.

Шунга кўра, “Хабеас корпус” институти мақомини Конституцияда мустаҳкамлаб, шахс 48 соатдан ортиқ ушлаб турилмаслигини таъминловчи норма киритишни таклиф этамиз.

Сўнгги йилларда гендер тенглигига эришиш, хотин-қизлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш янги Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Тенг ҳуқуқлиликка асосланган конституциявий тамойилнинг бош мақсади, бу — жамият ҳаётининг барча соҳаларида эркаклар ва аёллар ўртасида тўлиқ тенгликка эришиш. Шу мақсадда Асосий қонунимизга бир хил меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ тўлаш тўғрисида алоҳида норма киритилиши таклиф этилади.

        

 

Сурхондарё вилоят суди девонхона

катта консультанти М.М.Маматқориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?