Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

 

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

 

Олтинсой Педагогика коллежида ўтказилган ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани бот-бот таъкидланди.

 

Ёши улуғ отахон ва онахонларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят, нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб юртдошларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди.

 

Шунингдек, тадбирда сўз олган туман Нуроний жамғармаси раиси Ю Ҳакимов ҳудудда кейинги йилларда рўй бераётган тарихий ўзгаришлар ва янгиланишларнинг мағзини чақиш, мазмунини онг-у қалб билан англаб етиш ва уни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир ҳамюртимизнинг фуқаролик бурчи эканлигини ҳам айтиб ўтди.

-Янги Ўзбекистон манзарасини ёрқин рангларда ифода этадиган кўча ва хиёбонлар, замонавий уй-жойлар, турли ижтимоий объектлар билан танишувларнинг ҳар бири олам-олам таассуротлар уйғотади,- деди нотиқ ўз сўзида-Бу эса туманимиз аҳлига катта руҳ, катта шижоат бағишлайди.Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан барча жабҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, одамларимиз ҳаётида рўй бераётган беқиёс ўзгаришлар бу бир мўъжиза эмасми, азизлар!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?