Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

 Олтинсой туман ҳокимият биносида 2023 йил 11 октябрь куни ишчи гуруҳ аъзоси, ТДЮУ профессори Ш.Жўраев, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ж.Худойбердиев, туман судининг раиси К.Назаров, Олтинсой туман ҳокими Б.Махматраемовларнинг иштирокида тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилди.

         Ушбу тадбирда Олтинсой тумани прокурори, Олтинсой тумани ИИБ бошлиғи, Олтинсой тумани ДСИ бошлиғи, “қизил” ҳудудлардан ИИБ Пробация рўйхатида турувчи шахслар 33 нафар, МФЙ раислари, хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари, тарбияси оғир ўсмирлар ва ёшлар жами 230 нафар, маҳалла ёшлар етакчилари, юқори натижаларга эришган спортчилар 5 нафар , “Зулфия” мукофоти совриндорлари 2 нафар, ИИБ пробация рўйхатида турувчи вояга етмаган шахслар 24 нафар,  1 йил мобайнида ҳуқуқбузарлк содир қилган вояга етмаган жами 21 нафар шахслар иштирок этишди.

         Тадбирда маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, маҳаллаларда сайёр суд мажлисларини ўтказиш ҳамда ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари сўзлари тингланди.

         Шу каби, тадбир давомида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Шу билан бирга, муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этган ва тарбияси оғир ёшлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот эшитилди. Ёшларларни бўш вақтларини касб-ҳунар ва спорт машғулотларига жалб этиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан тегишли кўрсатмалар берилди, шунингдек, ёшларга спорт соҳасида кўмак кўрсатиш бўйича малакали спортчи ва устоз-мураббийларга бириктириш чоралари кўрилиши ҳақида ва бошқа масалалар юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

         Бундан ташқари, ушбу куни Олтинсой туманида яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот ва шахсий сайёр қабул ўтказилди.

         Ушбу сайёр қабулда 342 нафар ёшлар ва 86 нафар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуймоқчи бўлган фуқаролар иштирок этди.

         Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қонунларга киритилган ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбалари ўтказилди ва шу билан биргаликда ўтказилган тарғибот-ташвиқот тадбири ва сайёр қабул тадбири оммавий ахборот воситалари орқали кенгроқ ёритиш чоралари кўрилди 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фикрингиз?