Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
АВТОМОБИЛ ТРАНСПОРТИДА ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ШАҲАРДА, ШАҲАР АТРОФИДА, ШАҲАРЛАРАРО, ХАЛҚАРО, ШУНИНГДЕК ЮКЛАРНИ ХАЛҚАРО ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ТАШИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЮЗАСИДАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ

Мазкур давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2019 йилдаги 636-сон қарорга асосан асосланган бўлиб қуйдаги тартибда амалга оширилади.

1.Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЙИДХП) рўйхатдан ўтади.

2.Ариза берувчи шахсан ўзи борган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза шакиллантиради.

3.ЙИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, ариза берувчи мазкур банднинг шахсан ўзи тўлдиради

4.Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификатсия қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ИД ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

5.Давлат хизматларини кўрсатганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ва автомобил транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия варақаларини бериш учун “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади

6.Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЙИДХП орқали мурожаат этилганда 1 кўрсатилган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.

7.Давлат хизмати маркази орқали урожаат қилганда мазкур хизмат толови 100 фоиз ундурилади.

8.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.

9.Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.

10.Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади.

11.ЙИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.

  1. Лицензияловчи орган сўровнома тушган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида:

электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан лицензия варақаси олиш учун тақдим этилаётган автотранспорт воситаси(лар)га тегишли маълумотларни электрон сўров орқали олади;

электрон ҳамкорлик йўли билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқ ёки ижара шартномаси асосида мавжуд автотранспорт воситалари тўғрисида маълумотларни олади;

лицензияловчи орган мазкур Регламент асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлигини ва лицензия талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

13Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатганлиги учун белгиланган миқдорда тўловлар амалга оширилишини таъминлайди.

Давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЙИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) тушган сўровномада маълумотлар тўлиқ тақдим қилингандан ҳамда йиғим ва давлат божлари тўлиқ тўланганлиги тасдиқлангандан кейин лицензия/лицензия варақалари расмийлаштириб берилади.

  1. Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб бир иш кунида ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда уни лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЙИДХП орқали электрон равишда юборади.

Давлат хизматлари маркази, ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақалари тушгандан сўнг 10 дақиқада уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда ариза берувчининг сўровига кўра, унга ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.

 

  1. Лицензия/лицензия варақаларини бериш қуйдаги ҳолларда рад қилианди.

 

Бунда ариза берувчи томонидан сўровнома ЭРИ ёки имзолар идентификатсия қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ИД ва бошқалар) билан тасдиқланмаганлиги, сўровномада, лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар қайд этилганлиги, лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек, танлов (тендер) шартларига номувофиқлиги ҳамда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланмаганлиги, давлат хизмати кўрсатилганлиги ва давлат божи учун тўловлар амалга оширилмаганлиги давлат хизматини кўрсатилишига рад этиш учун етарли асос бўла олади.

 

 

 

 

ОЛТИНСОЙ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ                                                                 

БЎЛИМ БОШЛИҒИ  Ж.ИШНИЯЗОВ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?