Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Вилоят ҳокими ташрифи

Ғалладан бўшаган майдонларда “иккинчи” экин экиш учун “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва эҳтиёжманд оилаларга 20 сотихдан ер берилиб борилмоқда. Нафақат ер майдони берилиб, балки  ана ерларни бирданига шудгорлаб, уруғлик берилиб, экишга кўмаклашилмоқда! Шодлик маҳалласи, Отабек Мелиқулов бошчилик қилаётган “Нормурод Мелиқулов” фермер хўжалигида бугун ана шундай ишлар ташкил этилган.

 

-Айнан экин экилиши долзарб бўлган ушбу пайтда ҳар бир дақиқа ҳам бесамар кетмаслиги керак!-деди вилоят ҳокими У Қосимов олтинсойликлар билан учрашувда-Олтинсой туманининг тупроғи унумдор, ерлари серҳосил ва деҳқонлари меҳнаткашдир! Давлатимиз томонида яратилган ҳар қандай имкониятлар барчаси инсон учундир.

Бугун Олтинсой туманига ташриф буюрган вилоят ҳокими У Қосимов туманда 160 нафардан зиёд ёшларга, 100 тача аёлларга 20 сотихдан ер берилиб, экиб берилаётганлигининг гувоҳи бўлди! Ундан ташқари фуқароларга ўз тадбиркорлигини бошлаш учун 24 дона тикув машиналари, 4 дона музлатгич ва 4 дона оққанд ишлаб чиқариш ускуналари топширилди.

Мурувватли фермерлар томонидан эса кам таъминланган оилаларга 6 тонна ғалла эҳсон қилинди!

Тадбир сўнгида эса эҳсон оши тарқатилиб, юрт фаровонлиги, элимиз тинчлиги сўралиб, дуолар қилинди!   

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?