Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Ҳушёрлик давр талаби

Кундалик ҳаётимизни автотранспорт воситаларисиз тасаввур қила олмаймиз. Узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилишда уларнинг аҳамияти катта. Лекин мана шу транспорт воситалари ва пиёдалар ўртасида кўнгилсиз ходисаларнинг кўпайиб кетиши афсуски хамон учрамоқда. Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида мана шу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙХХХ ТНБ бошлиғи, милиция майори Хотам Содиқов, вилоят ИИБ ЖХХ ЙХХБ бошлиғи ўринбосари ТНБ бошлиғи, милиция майори Ғайрат Турдиевлар бугунги кунда содир бўлаётган оғир оқибатли йўл транспорт ходисаларини барвақт олдини олиш ва йўловчи ташиш бўйича маҳаллабай тизимига ўтиш ҳамда бошқа долзарб масалалар бўйича йиғилганларга атрофлича маълумот ва кўрсатмалар бердилар.

Халқимизда Йўл қоидаси-умр фойдаси, дея бежизга айтилмайди. Биз хар биримиз бу ишларга ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозимдир.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?