Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ АНЖУМАНИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМИЗ!

Бугун, 9июнь куни Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ўрол Абдурасулов томонидан  Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини  вақтинча  бажарувчи Мамаюсуф  Кўчаров, бошлиқ ўринбосари  Мираҳмад  Раҳмоновлар  иштирокида   “ Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи”  мавзусида  матбуот анжумани уюштирилди. Унда тумандаги “Халқ ва ҳаёт” газетаси журналистлари ҳамда блогерлар қатнашди.

Матбуот анжуманида  туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Мираҳмад  Раҳмоновнинг мавзу юзасидан ахбороти  тингланди.  Маърузачининг таъкидлашича, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 апрелдаги 12/1-410-сонли “2023-2025 йилларда ”Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш дастурида белгилаб берилган вазифаларнинг Олтинсой туманидаги ижроси бўйича  кўпгина   ишлар амалга оширилмоқда.  —Ушбу  топшириқ  юзасидан йўл харитаси белгилаб олиниб, амалий ишлар бошлаб юборилди,—деди М.Раҳмонов матбуот анжуманида.— Дастлаб туманнинг “Қумпайкал” маҳалласи танлаб олинди. Боиси, мавзу бўйича кўргазмали семинарлар ташкил этиш учун қулай ушбу маҳалла барча  талабларга жавоб бериши инобатга олинди. Тез кунларда туман миқёсида кўргазмали семинарлар ташкил этиш кўзда тутилганлиги маълум қилинди.    Мактабгача таълим муассасаларида 3-6 ёшли болалар орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш бўйича “Соғломжонлар тўгараги” ташкил этиш, мактабларда “Соғлом ёшлар” волонтёрлик гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш, амалий машғулотлар олиб бориш, барча мактабгача таълим ва умумий таълим муассасаларида муассасанинг тиббиёт ходими, психолог тарбиячилари учун “Соғлом турмуш асослари” бўйича машғулот ўтиш  борасидаги ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйишга  киришилди.  Маҳаллалар  кўчаларига тўғри овқатланиш соғлом бўлишнинг гарови эканлиги ҳақидаги баннерлар учун буюртмалар берилди.“Қумпайкал” маҳалласида  туман маҳаллалари вакиллари , жойлардаги саломатлик масканлари  раҳбарлари келиб ўрганадиган  шарт-шароитлар яратилмоқда.

Матбуот анжуманида Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Мамаюсуф Кўчаров  блогерлар  Собир Шоҳимардонов, Мирзали Турдиев,  журналистлар Тўрамурод Раҳмонов, Нормурод Темиров, туман ҳокимлиги хизмати раҳбари Ўрол Абдурасуловлардан   “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи умумиллий ҳаракатини амалга ошириш дастури” доирасида амалга оширилаётган ишлар  юзасидан  тушган саволларга батафсил жавоб берди.

Нормурод Темиров,

Одилжон СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?