Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
Туманда 2-сектор раҳбари алмашди

Олтинсой тумани прокурори Турон Бердимуродовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туманга Мансур Каримов прокурор этиб тайинланди.
Бугун Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида Турон Бердимуродовнинг кузатиш маросими ўтказилди. Унда вилоят прокуратурасидан Равшан Намозов иштирок этиб, туман фаолларига янгиликни етказди.
-Кўп йиллик самарали меҳнатлари, халқ кўнглидан ижобий жой олган етук кадр, ҳақли равишда олтинсойликлар қалбида ҳуқуқ посбони тимсолини эгаллаган десак адашмаймиз-деди ўз сўзида туман ҳокими Бахром Махматраемов-Турон Бобомуродович, ўзининг қимматли маслаҳатлари билан халқ олдидаги бурчларимизни бажаришда фидокорлик кўрсатиб келди.
Олтинсойликлар Турон Бобомуродовични ҳақиқий халқ орасига кирган, уларнинг дардини ўз дарди каби билган инсон деб билишади! Эслатиб ўтамиз, Т Бердимуродов Олтинсой туманига 2018 йил май ойидан буён прокурорлик қилиб келётган эди!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?