Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МАКТАБ  БИТИРУВЧИСИ  БИТТА  КАСБ  ЭГАСИ  БЎЛСА   ВА  ИККИ ТИЛНИ БИЛСА ....

   Меҳнат  бозорида ҳеч қийналмасдан ўз ўрнини топади

    Бугун, 24 февраль куни Олтинсой туманидаги 8-ИДУМда “Олтинсой туманидаги мактаб ўқувчиларини иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш”  мавзусида  ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

Семинарда  Олтинсой тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов, Олтинсой туман халқ таълими бўлими мудири Қаҳҳор Обилов  ҳамда тумандаги мактаблар директорлари иштирок этди.

Ўқув-семинарга ташриф буюрган иштирокчилар  дастлаб ўқув масканида  тикувчилик касб сирларини ўрганаётган ўқувчи қизлар фаолияти  ҳамда касбий таълим хоналари билан  яқиндан танишдилар. 

    Шунингдек, семинар қатнашчилари мактабда  хорижий тил фан ўқитувчиси  Наргиза Муратшинанинг  дарс тақдимотлари, ахборот технологиялари соҳасида ўз билим ва тажрибаларини ошираётган  . ёш дастурчилар ҳамда мактаб  боғида кўчатчилик билан шуғулланаётган ўқувчилар томонидан етиштирилаётган кўчатлар ва эндигина экилган ток, анор қаламчалари парвариши  ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.

—Мактабимиз ҳовлисида сартарошхона  ҳам қурдик,—дейди 8-ИДУМ директори  Ҳасан Қурбонов.—Шу касбга қизиқувчи ёшларни танлаб олиб, уларни сартарошликка тайёрлаяпмиз. Ўқувчилар қисқа муддатда ўзларининг мижозларини ҳам топишди.   Ёш дастурчиларимизга эса  компьютер хонасини компьютер жамланмалари билан мактабимизни битириб кетган собиқ ўқувчимиз   тўлиқ  жиҳозлаб берди. Мана бугун замонавий компьютерларда  ишлаётган

Тадбир давомида  Олтинсой тумани ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимовнинг   тумандаги умумтаълим мактабларида келажакда ташкил этиладиган замонавий касблар  ҳамда хорижий тилларнинг ўқитилиши юзасидан маърузаси тингланди.

— Президентимизнинг ўқувчи-ёшларга умумтаълим мактабларида туман ва маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб 64 та касб-ҳунарни ўргатишни йўлга қўйиш ташаббуси ҳар бир ота-онанинг орзу-нияти рўёби йўлида муҳим қадам бўлди, —деди туман ҳокими ўринбосари Хайрулла Қосимов семинарда.— Давлатимиз раҳбари умумтаълим мактаблари битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига бирор-бир касбни эгалламасдан кириб келаётганлигини, уларга касб ўргатилса, бу бир қатор ижтимоий муаммоларга ечим бўлишини таъкидлади. Шундай экан, ҳар бир мактаб жамоаси ўқувчининг қайсидир касбга  бўлган қизиқишидан келиб чиқиб, ўша касб усталари билан келишган ҳолда уларни  жалб қилиб,ўқувчиларни меҳнат бозорига касб-ҳунарли қилиб кузатишлари лозим. Туманимизда  боғдорчиликка, деҳқончилик қилишга қизиқадаиган ўқувчилар кўпчилик. Уларга  касб сирларини ўргатишга   давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган топшириқ сифатида  масъулият билан ёндошиш талаб этилади, деди Х.Қосимов.

Мактаб директорлари томонидан берилган саволларга Х.Қосимов  ҳамда Қ.Обиловлар  жавоб беришди.

Семинарда  мактаблар директорларига  ҳар ҳафтанинг шанба кунида секторлар кесимида мактабларда  мана шундай семинарлар ташкил этиш ва мактаб ўқувчисини  мактабни битиргунча битта касб эгаси ва икки тилни мукаммал биладиган  ҳолатда мустақил ҳаётга йўналтириш вазифаси топширилди.

 Нормурод ТЕМИРОВ,

Одилжон СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?