Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“ПРЕЗИДЕНТ СОВҒА”СИДАН БОЛАЖОНЛАР МАМНУН

Бугун, 29 декабрь куни Олтинсой туманидаги 15-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида чиройли безатилган Янги йил арчаси  атрофида «Президент совғаси” ни топшириш тадбири бўлиб ўтди.

 

Айниқса, тадбир бошланишида  ўғил-қизлар орзиқиб кутган Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги томошалар  болажонларга жуда манзур бўлди.

Байрам тантанасида иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари  2023 йил билан 29 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож олтинсойлик болажонларни табриклаб, уларга муҳтарам Президентимиз томонидан  юборилган “Президент совғалари”ни  тантанали тарзда топширишди.

 

Шундан сўнг “Президент совғаси”ни олган болажонлар туман марказидаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида чиройли ясатилган муҳташам “Янги йил арчаси” атрофида туман маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилаётган куй ва қўшиқларни мириқиб тинглашди ҳамда  Вахшивордаги «Ёрилтош» қўғирчоқ театри жамоасининг турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги байрам дастурини томоша қилишди.

                      А.ОДИНАЕВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?