Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
“ВАТАН ТАЯНЧИ” ҲАРАКАТИ  АЪЗОЛАРИ ТАНТАНАЛИ ВАЪДА БЕРИШДИ

Бугун, 17 ноябрь куни Олтинсой туманидаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида жойлашган Амфитеатрда тумандаги умумтаълим мактабларининг “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоларининг тантанали ваъда бериш тадбири бўлиб ўтди. Унда тумандаги мактабларнинг ҳар биридан 20 нафардан иборат “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари бўлган 10-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир дастлаб майдонга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи олиб кириш билан бошланди.

 

 Сўнг Олтинсой туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Шербек Ниязов “Ватан таянчи”ҳаракати аъзолари билан саломлашди. Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи тантанали тадбирни очиқ деб эълон қилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

 

Олтинсой туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ш.Ниязов тадбирда шундай деди:

—Бугун алоҳида кун. Сиз ёшларнинг ҳаётингиз тарихида янги саҳифа очиладиган лаҳзалар,—деди нотиқ.—Сизлар ҳозир “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати сафига қабул қилинмоқдасизлар. Ҳар бир мактабнинг 10-11-синф ўқувчиларидан 20 нафари ватанпарварлик ҳаракати сафига саф тортиб турибди. Ҳозирги вақтда “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати аъзолари сафига мамлакатимиз бўйича 200 мактаб ўқувчилари қўшилаётгани янада қувончлидир. “Ватан таянчи” ҳаракати бу ўзига хос ватанпарварлик мактабидир,деди нотиқ ўз маърузаси якунида.

 

Шундан сўнг “Ватан таянчи” отрядининг бир нафар аъзоси сафдан чиқиб “Тантанали ваъда” матнини баланд овозда, ифодали ўқиди.Номзодларнинг барчаси жўр бўлиб уч маротаба “Ваъда берамиз” дея такрорладилар.

Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Ш.Ниязов “Ватан таянчи” ҳаракати аъзоларини табриклади.

Н.ТЕМИРОВ,

О.СОДИҚОВ.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?