Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаётган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилиб, давлат хизматлари кўрсатишнинг тўғридан-тўғри мулоқотсиз замонавий интерактив шакллари жорий этилмоқда, давлат билан ишбилармонлар ўртасида тизимли мулоқот йўлга қўйилиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрта синфини шакллантириш, мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим омили сифатида кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилмоқда.

2017 йилнинг 19 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сон фармонига асосан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада фаол жалб этиш ва хусусий бизнесини бошлашга, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча босқичларида юзага келаётган муаммоларни ортиқча сарсонгарчиликларсиз ва қоғозбозликсиз тезкор ҳал этишга хизмат қиладиган бозор инфратузилмасининг барқарор ишлаши ва янада ривожланишини мувофиқлаштирувчи амалий механизмнинг самарали тизими яратилган.

Ушбу Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик, тадбиркорлик субъектларини ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш ва ташқи иқтисодий фаолият ва инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги асосий вазифалар ва фаолият йўналишлар  белгилаб берилган.

Хусусан, вилоят марказлари, туманлар ва шаҳарларда шу жумладан Термиз туманида  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси таркибида “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари” ташкил этилиши белгилаб берилди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларидан бири статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни топширишда маслаҳатлар бериш қилиб белгиланди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабул қилинган Фармон иқтисодиётда хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ҳар томонлама ҳимоя қилади ва мамлакатимиз тараққиётига муҳим ҳисса қўшади.

 

Туман статистика бўлими бош мутахасисси                 М.Лапасов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?