Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ВА МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ МАРКАЗЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

 Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 20 декабрдан 29 декабргача «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тавсия этилганларни ўқитиш бўйича семинар-тренинглар бўлиб ўтмоқда.

Семинар-тренинглар якунлангандан сўнг “Ҳудудий тренерлар” жойларда “Ҳоким ёрдамчи” лавозимига тавсия этилган ҳамда “Маҳаллабай ишлаш маркази” ходимларини маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тўпланиб қолган муаммоларни қандай ҳал этиш, қандай механизм ва воситалардан фойдаланиш каби масалаларни ечиш бўйича ўзларининг амалий тавсияларини беришади.

Янги жорий этилаётган тизим аҳолининг маҳалладан чиқмай туриб барча давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ечишга қаратилган.

Бугунги семенар-тренинг ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали директори Эштемиров Жасурбек Суюнкулович ҳам иштирок этиб, тингловчиларнинг фикрлари ҳамда интилишларини кузатди.

Маълумот ўрнида семенар тренингларда 54 та “Ҳоким ёрдамчиси” ва 5 нафар “Маҳаллабай ишлаш маркази” ходимлари иштирок этишмоқда.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
1%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 710 овоз берилди.