Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
2023 йил 18-май куни Тошкент шахрида Ўзбекистон КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ бўлиб ўтган 2-Халқаро форуми тўғрисида

Камбағалликни қисқартириш бўйича иккинчи халқаро форумда иқтисодчи олимлар, БМТ, БМТ Тараққиёт дастури, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, UNICEF, Осиё тараққиёт банки, FTA, GIZ каби халқаро ташкилотлар экспертлари – жами 200дан зиёд делегатлар иштирок этди.

Форум очилишида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров сўзга чиқиб, ўтган даврда камбағалликни қисқартириш борасида эришилган натижалар ва ҳукуматнинг бу борадаги приоритетлари ҳақида гапириб ўтди.

 

“Ўзбекистонда камбағаллик даражаси муттасил равишда камайиб боряпти. Камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизгача камайди. Қайси омиллар ҳисобига камайди? Иқтисодий ўсиш, жон бошига иқтисодий ўсиш 2017 йилдан бери барқарор давом этаётгани.

Иккинчидан, фаол ижтимоий сиёсат. Бугунги кунга келиб 2 млн одам ижтимоий нафақа оляпти. Бу камбағалликка қарши курашнинг самарали йўлидир. Бир томондан бюджетдан триллион-триллион маблағларни харажат қиляпмиз. Жон бошига иқтисодий ўсиш ва ижтимоий нафақаларни бериш орқали камбағаллик камайган бўлса, бу биринчи марта аёллар ўртасидаги камбағалликни қисқартиришга қаратилди. Яъни боласи борлигига қараб оналарга ижтимоий нафақа бериляпти.

Давлат фақат ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан камбағалликни қисқартиришга эриша олмасликни бош вазир ўринбосари Ж.Қўчкоров ўз маърузасида айтиб ўтди.

 

           Шунингдек халқаро форумида Массачусетс технология институти профессори, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори Абҳижит Банержи ҳам иштирок этди.

Ўзбекистонга камбағалликни қисқартиришда қуйидаги 4та тадқиқот йўналишини тавсия қилди.

Биринчиси, ижтимоий ҳимоя дастурларининг самарадорлигини баҳолаш. Бунда, ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағлар тўғри одамларга етиб бориши, керакли эффектни бериши учун нималарни ўзгартириш кераклиги ўрганилади.

Иккинчиси, бизнесни қўллаб-қувватлашнинг энг самарали йўлларини аниқлаш. Хусусан, турли солиқ имтиёзларига янги тадбиркорларнинг муносабатини ўрганиш. Айниқса, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашда қандай чора-тадбирлар самарали бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш.

Учинчиси, касбий таълимнинг қандай шакллари самарали эканини аниқлаш. Муваффақиятли бандлик натижаларини қўллаб-қувватлаш учун энг тежамкор усуллар қайси? Ишчиларга уларни ўқитишдан ташқари яна қандай ёрдам керак бўлиши мумкин?

Тўртинчиси, мактаб таълимидаги сифат масаласи. Бошланғич ва ўрта таълим натижаларини яхшилаш учун қандай педагогик тадбирлар фойдали бўлиши мумкин? Мактабгача таълим муассасаларига кириш имкониятлари кенгайиб борар экан, болаларни қамраб олишни рағбатлантириш ва сифатни яхшилаш учун яна қандай чоралар кўриш керак?

Албатта, Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ўз олдига қўйган юксак марраларни амалга оширишда жаҳон ҳамжамияти билан олиб бораётган яқин ҳамкорлигини давом эттиришдан манфаатдордир.

Форум доирасида ишлаб чиқилган янги ёндашувлар ва таъсирчан ечимлар келгусида амалий ҳаётга самарали татбиқ этилади.

 

Халқ депутатлари Олтинсой

тумани Кенгаши депутати,

Миршоди МФЙ

Ҳоким ёрдамчиси                                                                     Ш Мамасобиров

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?