Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ

ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ

Бугун, 22 декабрь куни Олтинсой туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг эллик биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Олтинсой тумани ҳокими, Кенгаш раиси Алишер Джумаев бошқариб борди.

Сессияда дастлаб “Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига сайланган депутатларнинг ваколатини эътироф этиш тўғрисида” Олтинсой туман сайлов комиссияси раиси Ўрол Абдурасуловнинг маърузаси тингланди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 5 май куни “Тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари “га бағишлаб кенгайтирилган тарзда  ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Мамаюсуф Кўчаров маъруза қилди.

 

Сессияда Олтинсой тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Фозил Ориповнинг “Олтинсой туманидаги мавжуд айрим географик объектлар номларини тасдиқлаш тўғрисида”ги маърузаси тингланди.

Шундан сўнг тумандаги “14-,43-,67-сонли умумтаълим мактаблар директор лавозими учун Сурхондарё вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тавсия этилган номзодларни танловдан ўтказиш тўғрисида” директорликка номзодларнинг маърузалари эшитилди.

 

Шунингдек, сессияда Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларида кўрилган масалалар ҳам депутатлар томонидан тасдиқланди. 

   Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар Ҳ.Товашаров, Р.Ҳамроев, Р.Турдиев, С.Нормуродов, Ҳ.Исматуллаев,С.Жумаевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сессияда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Нормурод ТЕМИРОВ,

Одилжон СОДИҚОВ.

 
 
 
Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?
Ha!
2%
Yo'q!
1%
Nima ekan "OpenByudjet"???
100%
Жами: 719 овоз берилди.