Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Олтинсой тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ  АНЖУМАНИ   “ҲОКИМ  ЁРДАМЧИСИ  БИЛАН  БИР  КУН”

  

Бугун, 28 ноябрь куни  Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида  “Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун” лойиҳаси мавзусида Олтинсой туман ҳокимининг  молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари—туман иқтисодий тараққиёт  ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Баҳодир Абдурайимов  ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш   бўлими  бошлиғи ўринбосари Баҳром Аллаёровлар  иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Олтинсой туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари ва журналистлар қатнашишди.

 Матбуот анжуманида дастлаб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Абдурайимов  сўзга чиқди.

—Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли  Фармони ва шу асосда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-31-сонли  ва 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли  қарорлари асосида туманда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда,—деди Б.Абдурайимов.— Ҳозирги кунда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2020 та яъни 42,4 миллиард сўм кредитлар ажратилди. Жумладан, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 11та паррандачилик, 103та асалааричилик, 4та балиқчилик , 1267та иссиқхона, 113та боғ ва узумчилик лойиҳалари амалга оширилди. Ишсиз фуқароларга  24та тикувчилик   машиналари  ва  38та мотокультиватор ва мотороллерлар топширилди. 5та кичик ишлаб чиқариш, 214та хизмат кўрсатиш,6та ҳунармандчилик ва 235та бошқа йўналишларга кредитлар ажратилди. Муҳими, ҳоким ёрдамчилари томонидан жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига 10 906 нафар фуқароларнинг даромади оширилишига ва бандлигини таъминлашга эришилди. 1890 нафар фуқаролар доимий иш ўринларига эга бўлди. 1076 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган  жамоат ишларига жойлаштирилди.  1274 нафар фуқаро ер ажратиш, 5771 нафар фуқаро фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш, 264 нафари янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан,631 нафар фуқаролар касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали уларнинг бандлиги таъминланди.

Матбуот анжуманида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш   бўлими  бошлиғи ўринбосари Баҳром Аллаёров “Бўстон” маҳалласининг  асосий драйвери саналган аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш борасида маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Алишер   Рўзиев томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги  “Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун” лойиҳаси асосида  тайёрланган  роликни шарҳлаб берди.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида  журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
OpenByudjet loyihasida ishtirok etyapsizmi?